Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон футзал терма жамоамиз Олмалиқ шаҳрида машғулотларни бошлади

Ўзбекистон футзал терма жамоамиз Олмалиқ шаҳрида машғулотларни бошлади

  05.09.2020 21:00
  0
  217
Ўзбекистон футзал терма жамоамиз Олмалиқ шаҳрида машғулотларни бошлади

Ўзбекистон футзал терма жамоаси қисқа танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиради.

Баходир Аҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз бугун ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Олмалиқ шаҳрида жамланди.

Мураббийлар штаби 17-сентябрга қадар давом этадиган мазкур йиғинга 20 нафар футзалчини жалб этган.

Футзал терма жамоамиз Осиё чемпионати “C” гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан кураш олиб боради. Мазкур чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz