Қайднома

Қидирув

АГМК назорат баҳсида «Локомотив» билан куч синашди

АГМК назорат баҳсида «Локомотив» билан куч синашди

  05.09.2020 22:19
  0
  257
АГМК назорат баҳсида «Локомотив» билан куч синашди

Суперлиганинг иккинчи даврасига қизғин тайёргарлик кўраётган АГМК бугун Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида «темирйўлчилар»га қарши назорат беллашуви ўтказди.

Унда мураббийлар штаби кичик жароҳатлари боис Сайдулло Раҳматов ва Баҳром Абдураҳимов хизматидан фойдалана олишмади. Қолган футболчилар эса ўз имкониятларига эга бўлишди. Қизиқарли ва кескин ўтган беллашувда Марат Бикмаев киритган ягона гол «Локо»га ғалаба келтирди.

Назорат ўйини.
5 сентябрь, шанба.
«Локомотив» — АГМК 1:0
Гол: Марат Бикмаев

АГМК Суперлига иккинчи давраси доирасидаги 14-тур ўйинини 12 сентябрь куни Бекободда «Металлург»га қарши ўтказади. Учрашув соат 19:00да бошланади ва МТРК тармоғидаги «Маҳалла» канали орқали эфирга узатилади.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz