Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрий Шевченко Миллатлар лигаси доирасида Испания билан бўладиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Испания терма жамоасининг кучи унинг ажойиб ижрочиларида. Бу дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Мен унинг бош мураббийи Луис Энрикени жуда ҳурмат қиламан. Ишончим комилки, у жамоани Миллатлар Лигасидаги ўйинларга мукаммал тайёрлаган.
Испания терма жамоаси кўп йиллардан буён ажойиб футболчилари бўлган ажойиб жамоа бўлиб келган. У ҳар доим ўйин тизимига ва ўйинлар режасига содиқ қолади. Испания футболи доимо халқаро майдонда ҳукмрон бўлиб келган ва ҳозир ҳам ҳукмронлик қилмоқда. Бу ерда ажойиб мураббийлар ва клублар мавжуд.
Шундай экан, энди бизда кучли жамоа билан ўйнаш имконияти мавжуд. Миллатлар лигаси мураббийга жамоани Испания каби жиддий рақиблар билан ўйинлар орқали тайёрлаш имкониятини беради», - дея Шевченконинг сўзларини келтиради Украина футбол ассоциатсияси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Испания - Украина ўртасидаги баҳс бугун 23:45 да старт олади.
Манба: Чемпионат
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20