Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» юбилей голларига кимлар муаллифлик қилган?

«Пахтакор» юбилей голларига кимлар муаллифлик қилган?

  06.09.2020 08:25
  0
  383
«Пахтакор» юбилей голларига кимлар муаллифлик қилган?

«Пахтакор» жамоаси Coca-Cola Суперлига 15-турида «Бухоро»ни мағлубиятга учратди (4:0).  Мазкур баҳсда Игор Сергеев томонидан киритилган дастлабки тўп «Пахтакор»нинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги 1900-голи бўлди. «Пахтакор» 1900 лик довонни забт этган ягона клуб бўлиб турибди.

2019 йилги мавсумда Марат Бикмаев «шерлар»нинг 1800-голини урганди. Тошкентликларнинг Ўзбекистон Олий дивизионидаги илк голига 1992 йилда Олег Синелобов муаллифлик қилганди. 1000-гол эса 2005 йилда Александр Гейнрих томонидан урилган.

Қуйида юбилей голлар муаллифлари билан танишинг.

1 — Олег Синелобов 100 — Шуҳрат Мақсудов 200 — Улуғбек Рўзимов 300 — Улуғбек Рўзимов 400 — Самад Нарзиқулов 500 — Игор Шквирин 600 — Соли Қурбонов 700 — Леонид Кошелев 800 — Сервер Жепаров 900 — Зайниддин Тожиев 1000 — Александр Гейнрих 1100 — Ихеруоме Уче 1200 — Зайниддин Тожиев 1300 — Александр Гейнрих 1400 — Шерзод Каримов 1500 — Ойбек Қиличев 1600 — Станислав Андреев 1700 — Игор Сергеев 1800 — Марат Бикмаев 1900 — Игор Сергеев


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz