Қайднома

Қидирув

«Бавария» - идеал машина

«Бавария» - идеал машина

  07.09.2020 03:22
  0
  376
«Бавария» - идеал машина

Якунланган мавсум еврофутболда қайси жамоа қаҳрамонлик кўрсатди, де-йилса, шубҳасиз, «Бавария» тилга олинади. Шундай экан, ушбу клубга тааллуқли бир нечта ажабтовур фактлар мухлисларни бефарқ қолдирмаса керак.

- Ханс-Дитер Флик 2019 йилнинг 15 ноябридан буён «Бавария»да бўлишига қарамай, апрелга келибгина уч йиллик тўлақонли шартнома имзолади ва ёзда учта совринни қўлга киритди.

- Флик келгач, жамоа 36та ўйиннинг 33тасида зафар қучди. Чемпионатда кетма-кет 16 ғалаба - Бундеслиганинг янги рекорди.

- «Бавария» ўз тарихида иккинчи марта «требл» расмийлаштирди. Шу ёзга қадар Европада бундай натижага эришиш фақат «Барселона»га насиб қилган.

- 7 йил аввал «Бавария» билан «требл»га эришганлардан ҳозир жамоада Мануэль Нойер, Томас Мюллер, Хави Мартинес, Жером Боатенг ва Давид Алаба қолган, холос.

- 17 майдаги Германия чемпионати рестартидан кейин «Бавария» турнирда бирор марта ютқазмади.

- Роберт Левандовски учта мусобақада жами 55та гол урди.

- ЕЧЛнинг якунланган мавсумида «Бавария» 11та ўйиннинг барчасида ғолиб чиқди - бундай кўрсаткич қайд этиш бошқа ҳеч бир жамоага насиб қилмаган.

- «Бавария» ички чемпионатда 100та гол уриб, клуб тарихида иккинчи марта (охиргиси мавсум-1971|1972да кузатилган) шундай натижага эришди.

- Кингсли Команнинг голи «Бавария» учун нафақат ғалаба, балки юбилей гол ҳам бўлди: Мюнхен жамоаси ЕЧЛда 500та гол довонини забт этган учинчи клубга айланди. «Бавария»дан олдинда фақат «Барселона» (517) ва «Реал» (567) бор.

- Коман Чемпионлар Лигаси финалида гол урган бешинчи франциялик футболчига айланиб, бу борада Карим Бензема (2018), Зайниддин Зидан (2002), Марсель Десайи (1994) ҳамда Базилю Боли (1993) сафига қўшилди.

- Мануэль Нойер - ЕЧЛда бош совринни қўлга киритган учинчи сардор-дарвозабон бўлди. Дастлаб Петер Шмейхель («МЮ» 1999), сўнгра Икер Касильяс («Реал», 2014) айни натижага эришишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz