Қайднома

Қидирув

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бу йил онлайн тарзда бўлиб ўтади

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бу йил онлайн тарзда бўлиб ўтади

  06.09.2020 22:59
  0
  229
“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бу йил онлайн тарзда бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоцияцияси 2017-йилдан бери мунтазам тарзда “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иштирок этиб келмоқда. Танлов асосда саралаб олинган ёш футболчи ва журналистларимиз 2017-йилда Санкт-Петербургда, 2018-йилда Москвада ва 2019-йилда Мадридда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Ташкилотчилар дунё бўйича юзага келган пандемия билан боғлиқ вазиятга қарамай, лойиҳани тўхтатишмади ва уни онлайн-тизимда ўтказиб, 9 та асосий тамойилни тарғиб қилишга қарор қилишди.

Шу сабабли, дунё бўйлаб 211 мамлакат иштирок этадиган ОАЖ “Газпром”нинг “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси “Футбол фор Фриендшип Wорлд” ўйинини тақдим этди. Биринчи бор масофавий тарзда иштирокчилар халқаро терма жамоалар ҳосил қилган ҳолда, “Футбол дўстлик учун” қоидалари бўйича ўйинларда қатнашади. Футбол симулятори кўринишидаги ўйинда ҳам лойиҳанинг асосий қадриятлари бўлмиш дўстлик, тинчлик ва тенглик тарғиб қилинади. ДатаАрт томонидан ишлаб чиқилган ўйин “МС Wиндоwс”, “Аплле МаcОС”, “Андроид”, ИОС платформаларидан жой олган.

ОАЖ “Газпром” томонидан 2013 йилдан бери ташкил этилаётган лойиҳада 7 мавсум ичида 6 мингта иштирокчи қатнашди ва 5 миллионга яқин қўллаб-қувватловчилар пайдо бўлди.

Дастурда 12 ёшгача бўлган ёш футболчи ҳамда журналист ўғил-қизлар, шу жумладан, алоҳида эътиборга мухтож ёшлар, ўз юрти ва миллати шарафини ҳимоя қилиб, футбол инсонлар ўртасида миллат, жисмоний имкониятлар ва бошқа кўрсаткичларга қарамай, барчани бирлаштира олишини намойиш этмоқда. Ёш журналистлар эса дастурни халқаро матбуот марказида ёритган ҳолда, “Футбол дўстлик учун” шиорлари бўлмиш дўстлик, тенглик, адолат, соғлик, тинчлик, садоқат, ғалаба, урф-одатлар ва фахрни кенг тарғиб қилишда иштирок этишади.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасини УEФА ва ФИФА, дунёнинг етакчи клублари, халқаро хайрия фондлари, машҳур спортчилар, сиёсатчилар ҳамда санъат вакиллари қўллаб-қувватлайди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, 2020-йилда “Футбол дўстлик учун” махсус рақамли платформада онлайн тизимда ўтказилиб, турли ёшдаги 10 минг иштирокчини бирлаштиради. Энди “Футбол дўстлик учун” ўйини орқали хоҳловчилар машғулот ўтказиши, дунё бўйлаб халқаро терма жамоалар ташкил этиб, севимли ўйинида иштирок этиши мумкин бўлади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz