Қайднома

Қидирув

Ёшлар терма жамоамиз бу сафар Тожикистонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ёшлар терма жамоамиз бу сафар Тожикистонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

  06.09.2020 23:28
  0
  340
Ёшлар терма жамоамиз бу сафар Тожикистонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Олдин маълум қилганимиздек, ёшлар (U-19) терма жамоамиз бугун, яъни  6 сентябрь, якшанба куни Тожикистон ёшларига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.  Учрашувда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Тожикистонликлар сафида Абдулмўмин Забиров, Салам Ашурмамадов, Рустам Соиров ва Сунатулло Исмоилов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, ўзбекистонликларнинг ягона голига Улуғбек Ҳошимов муаллиф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур терма жамоалар ўртасида 3 сентябрь куни бўлиб ўтган илк баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.

Ўртоқлик учрашуви

6 сентябрь, якшанба

Тожикистон U-19 — Ўзбекистон U-19 4:1

Голлар: 1:0 – 33, пенальти Абдулмўмин Забиров, 2:0 – 40 Салам Ашурмамадов, 3:0 – 83 Рустам Соиров, 3:1 – 87 Улуғбек Ҳошимов, 4:1 – 90+1 Сунатулло Исмоилов.

Тожикистон U-19: Муҳриддин Ҳасанов, Алижон Кароматуллозода, Манучеҳр Сафаров, Муҳаммад Саломзода, Абдулмўмин Забиров, Нидоёр Забиров, Рустам Соиров, Ислом Заиров, Шуҳрат Элмуродов, Исроил Холов, Салам Ашурмамадов.

Ўзбекистон U-19: Иззатилла Турсунов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Мурод Хўжамбердиев, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Бектемир Абдуманнонов, Бекзод Шамсиев, Ҳумоюн Шерботаев, Асадбек Азимжонов, Музаффар Олимжонов, Жалолиддин Содиқов, Улуғбек Акназаров.

Захира: Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Улуғбек Ҳошимов, Даврон Анваров, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Розиев, Ҳусайин Норчаев, Иброҳим Ибрагимов, Абдурауф Бўриев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz