Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматов Қорақалпоғистонда...

Равшан Эрматов Қорақалпоғистонда...

  07.09.2020 02:32
  0
  229
Равшан Эрматов Қорақалпоғистонда...

ЎФА 1-вице-президенти Равшан Эрматов Қорақалпоғистон Республикасидаги футбол билан боғлиқ вазият билан яқиндан танишди

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида давомида мутахассислар гуруҳи футбол ва спорт обектлари ҳолатини кўздан кечириш, ҳудудда футболни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Жумладан, Нукус олимпия захиралари коллежида футбол стадионининг ҳозирги ҳолати, янгидан барпо этилган 150 ўринли ётоқхона, коллежнинг асосий ўқув биноси, спорт залларида ташкил этилган даволаш марказида яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, Амударё туманига ташриф буюриб, бу ердаги футбол секциялари фаолияти, ўтказилаётган машғулотлар жараёни билан яқиндан танишилди. Спортчи ёшлар билан учрашув чоғида ҳудудда спортни ривожлантириш борасидаги долзарб муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Беруний тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Кегейли туманида футбол обектларини ўрганиш жараёнида футбол стадиони ҳамда ўқув биносининг умумий ҳолати қониқарсизлиги аниқланди. Ўз навбатида болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбариятига аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Тахтакўпир ҳамда Бўзатов туманларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари қошида янгидан қурилган сунъий қопламали футбол стадиони 1000 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар бемалол республикамиз миқёсидаги мусобақаларни ҳам ўтказиш имконини беради. Сафар давомида футболга масъул раҳбарларга стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш вазифаси юкланди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz