Қайднома

Қидирув

Тошкентда ОФК "В" лицензияси дастурининг навбатдаги модули ўз якунига етди

Тошкентда ОФК "В" лицензияси дастурининг навбатдаги модули ўз якунига етди

  07.09.2020 07:44
  0
  210
Тошкентда ОФК

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Шу ўринда, 2-6 сентябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (ФМТМ) ОФК “B” лицензияси бўйича мураббийлик курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтди.

Ўқув жараёни ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов раҳбарлигида олиб борилди. Модул назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.

Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат бўлиб, модуллар орасидаги танаффус 1 ойни ташкил этади. Ушбу танаффус давомида ўқув курси қатнашчилари мураббийлик топшириқларини мустақил равишда бажарадилар.

Ўқув курсида Ислом Иномов, Бахриддин Амонов, Кристина Чунакова, Бахтиёр Жўраев каби 24 нафар мураббий иштирок этмоқда.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz