Қайднома

Қидирув

Эҳсони Панчшанбе: “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

Эҳсони Панчшанбе: “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

  07.09.2020 01:02
  0
  510
Эҳсони Панчшанбе: “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

Хабарингиз бор, жамоамизнинг янги аъзоси  - тожикистонлик ярим ҳимоячи Эҳсони Панчшанбе 6 сентябрь куни “Навбаҳор” сафида илк машғулотини ўтказди. Машғулот якунлангач, футболчи билан қисқача суҳбат уюштирдик.

"Навбаҳор”га Сизни ким таклиф қилди?

- Клуб раҳбарияти мени “Навбаҳор”да кўриш ниятида “Истиқлол” жамоаси ва агентим билан музокаралар олиб борди ҳамда якунда барчаси ижобий тарзда якунланиб, наманганликлар таркибига қўшилдим ҳамда клуб билан 2,5 йиллик шартнома имзоладим.

     Мени жамоада жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Бунинг учун    “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штаби ҳамда янги жамоадошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.  

- Юртимизга келгунингизча, Ўзбекистон футболи ва “Навбаҳор” жамоаси ҳақида маълумотга эгамидингиз?

- Албатта. Ўзбекистон чемпионатини анча кучли деб ҳисоблайман. Ўзбек футболчиларидан айни пайтда мураббийлик қилаётган Миржалол Қосимовни жуда яхши биламан. Ҳозирги ўзбекистонлик футболчилардан эса Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоевнинг ўйинларини кузатганман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- “Навбаҳор” таркибига қўшилишим аниқ бўлганидан сўнг, кўплаб наманганлик ишқибозлар шахсий телеграмимга хабарлар йўллаб, мени севимли жамоалари сафига қўшилаётганим билан қутлашди ҳамда омад ёр бўлишини тилашди.      Бунинг учун “Навбаҳор” мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.   Худо хоҳласа, клуб раҳбарлари ва ишқибозларнинг ишончларини оқлаб, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш  ниятидаман.  Фақатгина мухлислар жамоамизни доимо қўллаб - қувватлаб туришса  бўлгани. Барча наманганлик мухлисларга сиҳат – саломатлик, оилавий бахт тилайман.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz