Қайднома

Қидирув

Ёшлар термамиз бу сафар имкониятни бой берди

Ёшлар термамиз бу сафар имкониятни бой берди

  07.09.2020 08:46
  0
  221
Ёшлар термамиз бу сафар имкониятни бой берди

6 сентябрь куни Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон – U-19 ёшлар терма жамоаси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида тожикистонлик тенгдошларига қарши  иккинчи назорат - синов баҳсини ўтказди.

Афсуски, ушбу ўйинда ёшлар терма жамоамиз йирик – 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тимур Кападзе шогирдларининг ягона жавоб голига Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилди.

Маҳоратли ҳужумчи ёшлар терма жамоамизнинг тожикистонликларга қарши кечган дастлабки баҳсида ҳам гол урганди ва ўша гол Тимур Кападзе шогирдларига 1:0 ҳисобидаги ғалабани туҳфа этганди.

Мезбонлар иккинчи ўртоқлик ўйинига жиддий тарзда тайёргарлик кўришган шекилли, бу сафар зафар қучишга муваффақ бўлишди.

Тожикистон - U-19 – Ўзбекистон - U-19 - 4:1 (2:0)
2020 йил. Хўжанд. “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадиони.

Бош ҳакам: Сайёджон Зайниддинов (Тожикистон).

Голлар: А.Забиров (33- пен.), С.Ашурмамадов (40), Р.Соиров (83), Сунатулло Исмоилов (90+1) -  У.Ҳошимов (87).

Тожикистон - U-19: 1.Муҳриддин Ҳасанов, 4.Алижон Кароматуллозода, 5.Манучеҳр Сафаров, 6.Муҳаммад Саломзода, 7.Абдулмўмин Забиров, 8.Нидоёр Забиров, 10.Рустам Соиров, 13.Ислом Заиров, 14.Шуҳрат Элмуродов, 22.Исроил Холов, 25.Салам Ашурмамадов.
Захирадагилар: 16.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 2.Жонибек Шарипов, 3.Сафиоллоҳи Назарзода, 11.Шоҳруҳ Сангов, 12.Шарифбек Раҳматов, 15.Маҳмуд Пиров, 17.Аҳмадхон Эмомали, 19.Парвиз Ҳожиев, 20.Озодбек Панжиев, 21.Сунатулло Исмоилов, 24.Азизбек Ҳасанов.
Ўзбекистон - U-19: 16.Иззатилла Турсунов, 5.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6.Мурод Хўжамбердиев, 7.Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 8.Бектемир Абдуманнонов, 14.Бекзод Шамсиев, 15.Ҳумоюн Шерботаев, 18.Асадбек Азимжонов, 20.Музаффар Олимжонов, 22.Жалолиддин Садиков, 24.Улуғбек Акназаров.
Захирадагилар: 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Одилбек Абдумажидов, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Даврон Анваров, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Руслан Розиев, 19.Ҳусайин Норчаев, 21.Иброҳим Ибрагимов, 23.Абдурауф Бўриев. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz