Қайднома

Қидирув

"Қўқон-1912" жамоасида назорат ўйини ўтказилди

"Қўқон-1912" жамоасида назорат ўйини ўтказилди

  07.09.2020 09:22
  0
  269

Coca Cola суперлигасининг навбатдаги ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари бугун "Қўқон-1912"U21 жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушишди. Мураббийлар штаби бир йўла жамоанинг ёш футболчиларини ҳам кўрикдан ўтказиб олишди.
Асосий таркиб футболчилари икки таймда икки хил таркиб билан ҳаркат қилишди. Тажриба бобида анча устун бўлган асосий таркиб футболчиларининг устунлигида ўтган учрашув 2-0 ҳисобида катталарнинг ғалабаси билан якунига етди. Ўйиннинг 1-таймида Муҳаммаданас Хасанов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозага аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Филип Райевац юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни 2-0 кўринишига олиб келди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг бугунги куни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди. Умуман олганда мураббийлар штаби 2-давра ўйинларига футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун бор маҳоратларини ишга солишмоқда. Асосийси жамоада ички муҳит аъло даражада , футболчилар эса соғ-саломатлар. Биргина Музаффар Музафаров жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмади.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz