Қайднома

Қидирув

Кечирилган Клопп

Кечирилган Клопп

  08.09.2020 04:04
  0
  151
Кечирилган Клопп

Юрген Клопп совринлар коллекциясини бойитишда давом этмоқда: «Ливерпуль» билан Чемпионлар Лигасидаги муваффақият ва 30 йиллик танаффусдан сўнг АПЛдаги дастлабки чемпионликдан кейин германиялик мутахассис Англия лигалари мураббийлари ассоциацияси (LMA) талқинига кўра, туманли ўлкада энг яхши мураббий деб топилди.

«Ливерпуль» муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди, бу иш АПЛ якунланишига 7 тур қолганда амалга оширилди. Бу «қизиллар» тарихидаги 19 чемпионликдир. Бундан кўпроғи фақат «Манчестер Юнайтед»­да - 20та.

«Ливерпул»нинг бу муваффақияти мавсум-1989Ғ1990дан буён, шунингдек, АПЛ давридаги (турнирга 1992 асос солинган) дастлабкисидир.

Клопп қўлга киритган мураббийлик соврини Алекс Фергюсон номида эканлигини унутмаслик даркор. Айнан шотландиялик мутахассис германиялик ҳамкасбини муваффақият билан ўзгача тарзда табриклади.

— Юрген, бу фантастика! «Ливерпуль» сўнгги марта чемпионликни қўлга киритганидан буён 30 йил ўтди. Ажойиб! Ғалабага муносиб эдинглар! Жамоанг кўрсатган ўйин даражаси ўта юқори эди. Шахсиятинг бутун клубга таъсир кўрсатди. Ўйлашимча, бу қойилмақом иштирок бўлди. Лигада ғалаба қозонганингни айтиш учун мени тонгги соат 3:30да уйғотганинг учун сени кечирдим. Раҳмат! Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам шундай ютуққа лойиқсан, бетакрор ишни амалга оширдинг.

Клопп Дортмундда ишлаётганида Фергюсонга ҳавас қиларди. Биринчи марта учрашганларида, шотландча акцентга зўрға кўниккан, уни илк бор кўрганида эса, беихтиёр сўкиниб юборганди: «Бу ахир Алекс ... Фергюсон-ку!». Ўшанда Клопп куни келиб, афсонавий шотландиялик мураббий номи билан аталувчи совринни қўлга киритишини хаёлига келтирмаган бўлса, ажабмас.

- Мен ҳавас қиладиган инсон шарафига номланган мукофотга эга чиққанидан бағоят бахтиёрман. Тушунаман, бундай дейиш «Ливерпуль» мураббийига ярашмайди, бироқ у билан чиндан ҳам фахрланаман. У мен билан кўришиб, бирга нонушта қилган биринчи британиялик мураббий ҳисобланади. Бу воқеа анча олдин содир бўлган - сэр Алекс ўша тамаддини эслолмаса ҳам керак. Аммо мен унутмаганман, чунки бу мен учун Рим Папаси билан ўтган учрашувдек эди. Ҳайратланганман! Бугун қўлга киритган совриним танловни ҳамкасбларим амалга оширишгани билан ҳам қадрлидир.

Фергюсоннинг дастлабки танишув бўйича талқини ўзгача. Афсонавий мураббийнинг эслашича, Клоппга илк бор УЕФА концеренциясида эътибор қаратган, у ерда мураббийлар ўйинни ривожлантиришни муҳокама қилишаётганди: Юргеннинг ўзига ишончи юқори эди, дангал гапирарди, ёш бўлишига қарамай, сэр Алексда ёрқин таассурот қолдирганди.

Клопп «Ливерпул»га келганида, Фергюсон ўз таассуротларини Жейми Каррагер билан ўтказилган суҳбат жараёнида очиқ-ошкора таъкидлаганди: «Алекс шундай деди: «Бу йигитда нимадир бор, унинг ўзига ишончи юқори». Ўшанда ўйланиб қолгандим: Фергюсон хавотирга тушаётган экан, демак унда чиндан ҳам нимадир бор».

2013 йили Фергюсон Клоппни «МЮ»даги вориси сифатида кўрганди. Юрген буни тасдиқлаган: ушбу масалада суҳбатлашишган, бироқ иш расмий таклифгача етиб бормаган. Ўз навбатида, Клопп барибир рад жавоби бериши, «Боруссия»ни ташлаб кетолмаслигини айтган.

Ферги ва Юрген ўртасидаги сўнгги учрашув сэр Алекс фонди ташкил этган хайрия зиёфатида рўй берган, унда «МЮ» афсоналари ҳам қатнашишганди: «Телефоним ғилофида «Ливерпуль» рамзи тасвирланган, у бутун оқшом стол устида турганди, лекин ҳеч ким ўрнидан туриб, зални тарк этмаганди, - дея кулганди Клопп. - Мен ҳам ўзимни ғанимлар қуршовида деб ҳис этмаганман. Ҳақиқий ёқимли оқшом бўлганди».

«Ливерпул»нинг бу мавсумдаги етакчилиги шу қадар қудратли бўлдики, январдаёқ Клопп жамоасини Фергюсоннинг «МЮ»си билан таққослашди. Юрген эса бу фикрларга қўшилмади: «Худди шундай даражага етдим, деб ўйламайман. Лекин ростини айтсам, менга барибир. «Боруссия»да ҳам шундай бўлган: 2011 йили ажойиб мавсум ўтказганмиз, менга шу каби мавзуларда саволлар беришган. Аммо қандай солиштиришлар бўлмасин, уларни фақат фаолиятимни якунлаганимдан кейин муҳокама қиламан».

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz