Қайднома

Қидирув

Остон, ўзингни бир кўрсат!

Остон, ўзингни бир кўрсат!

  08.09.2020 07:47
  0
  637
Остон, ўзингни бир кўрсат!

Россиялик айрим мутахассислар Остон Ўруновнинг «Спартак» сафидан жой олганига ҳалигача ҳайрат билан муносабат билдиришмоқда. Шу нарса ҳам ёш ҳамюртимизга қўшимча мотивация вазифасини ўташи керак. Ўтган мавсум Элдор Шомуродов Россия матбуотини ўзига қаратган, қайта-қайта ёзишга мажбур этганди. Кўнглим сезиб турибди, рус журналистлари энди Остон Ўрунов ҳақида тинмай гапиришади, ёзишади. Шундай ишонч билан сўзлашимга Остоннинг биринчи учрашувдаги далил ҳаракати асосдир. Эҳ, Любинко Друлович шундай футболчини олимпия термасига олмаганди-я... Аттанг, аттанг, эҳтимолки, олимпиячиларимиз Остон билан мақсадга эришармидилар...? Майли, вақтни ортга қайтаришнинг иложи йўқ. Муҳими, Остон учун ҳаммаси ҳали олдинда. Бир ўзингни кўрсат, Остон! Шундай ўйнагинки, россиялик баъзи эксперт­лар ҳозирги гаплари учун уялиб қолишсин...

Довуд ҚАЮМОВ (Жиззах шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz