Қайднома

Қидирув

Кўзойнаксиз юрма, Роберто...

Кўзойнаксиз юрма, Роберто...

  08.09.2020 08:52
  0
  148
Кўзойнаксиз юрма, Роберто...

Жоржо Кьеллини - Италия миллий жамоаси бошланғич таркибининг доимий вакили. «Ювентус» ҳимоячиси 36 ёшни уриб қўйганига қарамай, ҳамон яхши спорт формасида. Бироқ «скуаддра адзурра»нинг Европа Миллатлар лигаси доирасида Босния термасига қарши кечган ўйинида Жоржо кутилмаганда, таркибдан тушиб қолди. У одатда ҳимоя марказида Леонардо Бонуччи билан жуфтлик ҳосил қиларди. 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда эса, Бонуччига Франческо Ачерби шерик бўлди...

Табиийки, фанатлар Кьеллинининг нега бошланғич таркибга киритилмаганидан ажабланишди ва буни ижтимоий тармоқларда роса муҳокама қилишди. Маълум бўлишича, Ачерби фақат қайдномадаги хато туфайли Кьеллини ўрнини эгаллаган. Football Italia нашри журналистларининг айтишларича, итальянлар бошида УЕФА вакилидан қайдномани тўғрилашга изн беришини сўрашган, уни кўндиришга уринишган. Аммо расмий вакил илтимосни рад этган. Агар Ачерби ўйинолди чигалёзди машғулотлари пайти жароҳатланганида, бунга ўз-ўзидан рухсат бериларди. Шунда катта эҳтимолки, Кьеллини илк дақиқалардан майдонда ҳаракатланарди.

Энг қизиғи, Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ўйиндан сўнг қайдномадаги хатоликни ўз бўйнига олди: «Ҳа, фақат ўзим айбдорман. УЕФА вакили ўйиндан аввал таркиб рўйхатини кўрсатганида, ҳаммаси жойида эканлигини айтдим. Ўша вақт кўзойнагим йўқ эди ва шунчаки, хатони пайқамадим. Ўзи бошидан Кьеллини ва Ачербини 1тадан ўйинда синаб кўришни режалаштиргандик. Жоржодан сўраганимда, у Босния термаси билан учрашувда иштирок этишни хоҳлашини яширмаганди. Яна нима дердим, энди кичик ўзгариш кузатилади - Кьеллини Нидерландия термасига қарши ўйинда майдонга тушади. Муҳими, бу дарвозабонларга боғлиқ хато эмас, жиддий ҳеч нарса йўқ. Лекин шундай бўлганига фақат ўзим айбдорман».

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz