Қайднома

Қидирув

«Қатар СК» яна ютқазди, Сардор Рашидовдан голли узатма...

«Қатар СК» яна ютқазди, Сардор Рашидовдан голли узатма...

  08.09.2020 00:05
  0
  192

Қатар Юлдузлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган иккита ўйин 7 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Instagram

«Қатар СК» жамоаси сафарда «Ал-Ҳаритият»га қарши баҳс юритди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Муҳаммад Усмон мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар ҳужумчиси Кайке ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 75-дақиқада Сардор Рашидовнинг узатмасидан кейин ал-Меҳди Барраҳма ҳисобни қисқартирди.

Мазкур баҳсда Сардор Рашидов тўлиқ ҳаракат қилди. Шу тариқа «Қатар СК» 2020/21 йилги мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Яна бир ўйин «Ас-Саилия» ва «Ас-Садд» жамоалари ўртасида кечди. Унда Хави шогирдлари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. «Ас-Садд» сафида Ҳассан ал-Ҳайдос, Санти Касорла, Бағдод Бунеджа, Нам Те Ҳи ва Аҳмад Сайёр ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, мезбонларнинг ягона голига Мажди Сиддиқ муаллиф бўлди.

Қатар Юлдузлар Лигаси

2-тур баҳслари

7 сентябрь, душанба

«Ал-Ҳаритият» — «Қатар СК» 2:1

Голлар: 1:0 – 20 Усмон, 2:0 – 50, автогол Кайке, 2:1 – 75 Барраҳма.

«Ас-Саилия» — «Ас-Садд» 1:5

Голлар: 0:1 – 7 ал-Ҳайдос, 0:2 – 30, пенальти Касорла, 1:2 – 41 Сиддиқ, 1:3 – 59 Бунеджа, 1:4 – 81 Нам Те Ҳи, 1:5 – 88 Сайёр.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz