Қайднома

Қидирув

“Металлург” – “Пахтакор”, превью

“Металлург” – “Пахтакор”, превью

  08.09.2020 17:00
  0
  183
“Металлург” – “Пахтакор”, превью

Coca Cola Суперлиганинг иккинчи давра илк учрашувини “Металлург” ўз уйида – Бекободдаги “Металлург” марказий стадионида мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси – “Пахтакор”га қарши ўтказади. “Шерлар” билан бу “Металлург”нинг ўзаро 48-учрашуви бўлади. Ортда қолган қирқ еттита ўйиннинг 39 таси пойтахтликларнинг қўли баланд келган. “Металлург” эса тошкентликлар устидан 4 марта ютуққа эришган ва яна 4 та учрашувда дуранг ўйнаган. Бекободликлар рақиб дарвозаси 39 та гол киритгани ҳолда ўз дарвозаларидан 125 та тўп ўтказиб юборишган.

Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасида Тошкентда ўтказилган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Драган Черан, Игорь Сергеев, Жалолиддин Машарипов ҳамда Эрен Дердийокларнинг голларига Мурод Бобожонов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди. Мазкур учрашув каронавирус пандемиясидан олдинги сўнгги тур учрашуви бўлиб, 3-турдан кейин жамоалар қарийб уч ойлик танаффусга юз тутишганди.

Тақвимга биноан Бекободдаги жавоб учрашуви ҳам давранинг учинчи турига тўғри келиши лозим эди. Бироқ ЎзПФЛ Осиё чемпионлари лигаси плей-офф баҳслари боис “Пахтакор” иштирокидаги учта учрашув муддатини бироз олдинга сурди. Хусусан “Металлург” билан ўйинни ҳам. Шу боисдан ҳам бекободликлар иккинчи даврани айнан амалдаги чемпионга қарши ўйин билан бошлаяпти.

Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинларини таҳлил этадиган бўлсак, 23 та учрашувнинг 4 тасида “Металлург” ютуққа эришган, 2 тасида дуранг қайд этган. Қолган баҳсларда пахтакорчилар муваффақият қозонишган.

Ўзаро ўйинларда энг кўп голни Игорь Сергеев урган - 9та. Анвар Солиев ҳисобида 8, Сервер Жепаровда 6тадан гол мавжуд. "Металлург"дан Дилмурод Каримов 6 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Руслан Вагапов ва Зоҳид Абдуллаев эса 3тадан тўп киритган.

Coca Cola Суперлига. 16-тур

8 сентябрь, сешанба

“МЕТАЛЛУРГ” – “ПАХТАКОР”

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Достон Раҳмонов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz