Қайднома

Қидирув

Килиан Мбаппе ҳам коронавирус юқтириб олди.

Килиан Мбаппе ҳам коронавирус юқтириб олди.

  08.09.2020 17:50
  0
  208
 Килиан Мбаппе ҳам коронавирус юқтириб олди.

 ПСЖ ва Франсия терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе коронавирусни юқтириб олди. Бу ҳақда мамлакат футбол федератсияси сайтида хабар берилган.

Таъкидланишича, 21 ёшли спортчининг 7-сентябр куни эрталаб CОВИД-19га топширган тест натижаси мусбат чиққан. Кундузи тест натижаларини билмай туриб миллий термадаги жамоадошлари билан бирга машғулот ўтаган.

Форвард терма жамоа қароргоҳини тарк этди. У Миллатлар лигаси мусобақасининг хорватларга қарши бўлиб ўтадиган ўйинида иштирок этмайди.

Таъкидлаш керакки, Мбаппе CОВИД-19ни юқтирган ПСЖнинг еттинчи ўйинчисига айланди. Бунгача бразилиялик ҳужумчи Неймар ва аргентиналик Анхел Ди Марияда ҳам коронавирус аниқланганди.

Еслатиб ўтамиз, «Трансфермаркт.де» портали версиясига кўра, Мбаппе дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Франсузнинг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz