Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади

ЎзПФЛ. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади

  08.09.2020 18:34
  0
  235
ЎзПФЛ. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади

 ЎзПФЛ ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан меморандум имзолаганидан хабарингиз бор.

Бугун — 8-сентябр куни мазкур икки ташкилотнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда клуб ва  футболчилар ўртасидаги шартномалар, улардаги бандларга тузатишлар киритиш каби масалалар муҳокама қилинди. Бунда футболчи ва клуб муносабатларини тартибга солиш, ҳар икки субъектнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини янада конкретлаштириш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, “Футболчилар мақоми ва клубдан клубга ўтиши тўғрисида регламент”нинг ўзбек тилидаги нашри масаласида фикр алмашилди. Шартномаларда акс этган бандларнинг мазкур регламент, қўшимчасига “Тартиб-интизом регламенти” орқали тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳолат футболчилар ва клублар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади, бир неча йиллардан буён куртак ёзган айрим муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛ икки йилдан буён мазкур масала ва ундаги муаммоларни тартибга келтириш юзасидан жиддий иш олиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ бир қатор муаммолар ўз эчимини топиб улгурди. Эндиги вазифа эса футболчининг клуб олдидаги, клубнинг эса футболчи олдидаги жавобгарлигини профессионал босқичга олиб чиқишдан иборат бўлади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz