Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: “Улар вазиятлардан унумли фойдалана олишди, биз эса...”

Андрей Шипилов: “Улар вазиятлардан унумли фойдалана олишди, биз эса...”

  08.09.2020 22:30
  0
  205
Андрей Шипилов: “Улар вазиятлардан унумли фойдалана олишди, биз эса...”

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? "Пахтакор" ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдалана олди. Биз эса аксинча қулай вазиятларни голга айлантира олмадик. Дарвозамизга урилган биринчи голда ҳеч нарса бўлгани йўқ, ҳаммаси оддий. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам бизда имкониятлар бўлди. Айтайлик, стандарт вазиятлардан тўп киритишимиз мумкин эди. Бироқ...

  “Пахтакор”га ОЧЛ баҳсларида омад тилаб қоламан. Навбатдаги учрашувга тайёрланишимиз учун бизда вақт кам. Тақвим тиғиз. Ишлашда давом этамиз. Бошқа гап йўқ.

Шаҳбоз Убайдуллаевни бугун майдонга туширишни истамагандим. У терма жамоа ихтиёридан кичик жароҳат билан етиб келганди. "Пахтакор" билан ўйиннинг даражаси бошқа эди, у баҳсга киришиб кета олмади. Балки, бу менинг хатоимдир. Уни туширишим керак эмасди. Эътибор берган бўлсангиз фақат иккинчи бўлимда эмас, биринчи бўлимда ҳам бизда стандарт вазиятлардан гол уриш учун имконият юзага келди. Юқорида ҳам айтдим, яна қайтарман рақиб вазиятлардан фойдаланди биз эса йўқ. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Эхтимол руҳият билан боғлиқдир.

Ўйиндан аввал футболчиларга рақибда ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтгандим. Улар ўз ўйинини намойиш этди. Агарда биз ҳам зарбаларни бирини голга айлантирганимизда бошқача бўларди. Акбар Исматуллаев? У ҳақида учта тур олдин матбуот анжуманида гапиргандим. Бу ҳақида яна бир бор такрорлашни истамайман.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz