Қайднома

Қидирув

Бекхэмлар уялишганми?

Бекхэмлар уялишганми?

  09.09.2020 11:40
  0
  134
Бекхэмлар уялишганми?

Sun газетасида ёзилишича, «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клубларининг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм ҳамда унинг турмуш ўртоғи Виктория коронавирусга чалинганларини нафақат омма, балки шифокорлардан ҳам яширишган.
Тахминларга кўра, жуфтлик пандемия бошланган давр, яъни баҳорда вирус юқтириб олган. Англия миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси ўшанда АҚШда шахсий клуби - «Интер Майами»га дахлдор тадбирларда қатнашган эди. Хуллас, эр-хотин Англияга қайтгач, бирл­дан ўзларини нохуш сезишган. Жумладан, Виктория хонимнинг томоғи оғриб, иситмаси кўтарилган. Шунингдек, оиланинг шахсий ҳайдовчиси, қоровуллар ва иш юритувчилар ҳам ҳолсизликдан шикоят қилишган. «Бу ҳолатда Виктория уялганми ёки чўчиганми, ҳар ҳолда, бутун оилада 2 ҳафталик қатъий карантин эълон қилинган. Хусусан, хизматчилар ҳам бунга амал қилишган», — дея Бекхэмлар оиласига яқин киши сўзларини келтирди манба. Умуман, коронавирусга чалинганларини сезишган Дэвид ва Виктория доимий равишда тест топширишган. Улар ёз бўйи Англиядаги кошоналаридан четга чиқишмаган, бу орада бир қатор тадбирларда қатнашишдан бош тортишган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz