Қайднома

Қидирув

Темур Олимхўжаев: «Остон пул қадрини биладиган камтарин йигит»

Темур Олимхўжаев: «Остон пул қадрини биладиган камтарин йигит»

  10.09.2020 04:28
  0
  378
Темур Олимхўжаев: «Остон пул қадрини биладиган камтарин йигит»

Темур Олимхўжаев: «Остон пул қадрини биладиган камтарин йигит»

Россия Премьер-лигасидаги дебютида «Уфа»нинг ўйинини сезиларли тарзда кучайтириш асносида кўпчилик эътиборини қозонган ҳамюртимиз Остон Ўрунов «Спартак» сафига қўшилгач, маълум муддат жамоа муҳитига мослашиш жараёнини ўтади. Муҳими, Остон Москва клуби сафидаги илк чиқишида ҳам умидбахш футбол кўрсатди. Хуллас, Россияда Ўруновга қизиқиш кескин ошди. Шуни инобатга олган sputnik сайти журналисти футболчимизнинг биринчи профессионал устози Темур Олимхўжаев билан алоқага чиқиб, унинг яшил майдондаги илк қадамлари қандай чиққани масаласига қизиқди.

***

Ўзбекистон футболи охирги йилларда барқарор равишда Россия чемпионатини ёрқин ижрочилар билан таъминламоқда: Одил Aҳмедов, Виталий Денисов, Элдор Шомуродов ва бошқалар.  Мана, яқинда ўзбекис­тонлик легионерлар рўйхати икки нафар футболчи билан бойиди  - «Локомотив» Жасур Жалолиддинов ва «Спартак» Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олди. Темур Олимхўжаевнинг сўзларига кўра, Остон «Пахтакор» академиясига тенгдошларига нисбатан анча кечроқ келган, қолаверса, у спортчига хос гавдага эга эмасди. Муҳими, йигитча дарҳол тажрибали мураббий эътиборини қозонган. «Бу бола шунчалик тўла эдики, ортиқча вазнга эгалиги яққол кўриниб турарди. Aммо ўткирлиги ва яхши бошланғич тезлиги, шунингдек, чаққонлиги билан кўзга ташланди. Уни аввалига синов муддати асосида қабул қилгандим. Остон белгиланган муддатда қаттиқ ишлади, бор кучини сарфлади, шундан кейин бир ой ўтгач, уни жамоада қолдиришга қарор қилдим. Чунки режали машғулотлар ортидан яхши жисмоний ҳолатга тушиб, ўзини яхши томондан кўрсата бошлаганди», - дея эслайди мураббий.

***

Остон футболга боғлиқ барча муваффақиятлар ва муваффақиятсизликларни аввало, руҳий томондан қабул қиларди. Дейлик, агар яхши ўйнолмаса, дарҳол мураббийга мурожаат қилиб, маслаҳат сўрарди: нима қилиш керак, қандай хатолари бор ва ҳоказо... Темур Олимхўжаевнинг таъкидлашича, у ёш ўйинчининг яна бир камчилигини вақтида пайқаган - спорт учун зарарли ортиқча вазнга мойил эканлигини. «Остон баъзан ёнимга келиб, торт ейишга рухсат сўрарди. Шунда агар ўйинда ғалаба қозонсаккина рухсат беришимни айтардим. Менимча, у иштаҳасига қарамлиликни аллақачон йўқотиб улгурган», - дейди табассум билан мураббий.

***

Умуман олганда, Олимхўжаев ўз шогирди учун жуда хурсанд ва у билан ғурурланмоқда. У Остоннинг Ўзбекистон миллий лигасида тажриба тўплагани, Наманганда ўйнагани, шунингдек, «Уфа»да ҳам нималарга қодирлигини исботлай олганини алоҳида таъкидлаш баробарида шогирди учун ҳали ҳаммаси олдинда эканлигига ишонч билдирди. Мураббийнинг айтишича, Ўрунов энди билдирилаётган юксак ишончни юқори сифатли ўйини ва фидойилиги билан оқлаши шарт: «Ҳа, футболда баъзан жуда кўп пул тўланади, лекин тушуниш керакки, буни қон ва кўз ёшлари билан оқлашга тўғри келади. Спорт ичидаги одамлар билишади - бу машаққатли иш ва доимий фидокорлик. Юлдузлик касали ва бош айланиши Ўруновга қандай таъсир қилади? Бу ноъмалум, лекин шахсан мен уни пул қадрига етадиган камтарин йигит сифатида биламан».

***

Мураббийнинг алоҳида таъкидлашича, Ўзбекистонда миллий футболни ривожлантириш йўлида биринчи навбатда, оддий оилалардаги иқтидорли болалар учун етарли спорт жиҳозлари, шунингдек, инфратузилма зарур. Хорижнинг номдор клубларида ўйнаётган юлдузлар ҳам ёшларга ибрат бўлиб, уларни қизиқтиришлари керак: «Улар меҳнат ва тиришқоқлик билан ҳар қандай чўққига чиқиш мумкинлигини кўрсатиб беришса, бас. Шунда қолганлар ҳам юксакликка ўзгача иштиёқ билан интиладилар».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz