Қайднома

Қидирув

АПЛда йирик йўқотиш

АПЛда йирик йўқотиш

  10.09.2020 06:34
  0
  329
АПЛда йирик йўқотиш

АПЛ хитойликлар билан тузилган йирик телешартномани муддатидан олдин бекор қилди. Бунинг оқибатида англияликлар 300 миллион фунтдан кўп маблағдан қуруқ қолишади.
АПЛ раҳбарияти ҳам Хитойнинг PPTV компания­си билан ҳамкорликни тўхтатганини тасдиқлади. Ушбу теленамойиш гуруҳи Suning холдингига қарайди. Гап «Интер» соҳиби ва Хитойда Европанинг бошқа кучли лигалари ўйинлари трансляцияси ҳуқуқига эга йирик холдинг ҳақида кетмоқда. АПЛ ва хитойликлар ўртасидаги шартнома халқаро миқёсда рекорд келишув бўлганди. Унга кўра, PPTV 3 мавсум ичида, яъни 2019-2022 йиллар оралиғида 564 миллион фунт тўлашни ўз зиммасига олганди. Бироқ хитойликлар жорий йил март ойида 160 «лимон» тўлашдан бош тортишди. Хўш, нега?

Daily Mail нашрида ёзилишича, PPTV вакиллари АПЛнинг пандемия давридаги қатъий позициясидан ранжишган. Бинобарин, инглизлар чемпионатда танаффус юзага келгани ва ўйинлар узилиб қолганига қарамай, олдиндан белгиланган тўловни амалга оширишни талаб қилишди. PPTV гуруҳи Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида маълум қилинишича, АПЛ билан олиб борилган музокара жараёни бир неча раундга чўзилган, аммо якунда шартномани бекор қилишга тўғри келган. Daily Mail таҳлилчиларининг баҳолашларига кўра, бунинг оқибатида АПЛ клублари 300 миллион фунт йўқотади.

China Sports Insider сайтини бошқараётган спорт журналисти Марк Драйер The Athletic нашри вакиллари билан суҳбатда айтишича, Хитойда музокара жараёни доимий ҳаракатда ва ҳаттоки, қабул қилинган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ҳам оддий ҳол ҳисобланади: «Битта эски ақидага кўра, Хитойда шартнома тузилиши - бу музокара бошлангани демакдир». АПЛда эса кенгайтирилган изоҳ беришни исташмаяпти. Ваҳоланки, шартнома тўхтатилганини ҳаттоки, сиёсатга ҳам боғлашмоқда. Мисол учун, ҳозир Хитой ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар таранг ҳолга келди. Сабаб - Huawei 5G мобиль тармоғига рухсат берилмади. Боз устига, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Гонконг (Хитойнинг энг муаммоли ҳудуди, норозилик намойишлари маркази)нинг 3 миллион фуқаросини қабул қилишга тайёр эканликларини билдирди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz