Қайднома

Қидирув

Диёр Имомҳўжаев: “Фикрларимиз амалда ҳам ўз тасдиғини топиши муҳим”

Диёр Имомҳўжаев: “Фикрларимиз амалда ҳам ўз тасдиғини топиши муҳим”

  10.09.2020 05:15
  0
  170
Диёр Имомҳўжаев: “Фикрларимиз амалда ҳам ўз тасдиғини топиши муҳим”

Яқинда Андижонга бориб, ҳокимият вакиллари ва клубни молиялаштиришга тайёр эканини билдирган тадбиркор Журъат Қувватов билан кўришгандик...

Футболга қарашимиз секин-аста ўзгараётганидан хурсандмиз. Иш шу билангина тўхтаб қолиши керак эмас. Фикрларимиз амалда ҳам ўз тасдиғини топиши муҳим. Биз биринчи галда моддий-техник базани, пойдеворни яхшилаш, ундан кейингина натижа учун ўйнашни ўрганишимиз керак. Кўрпамизга қараб оёқ узатишимиз яхши йўл. Раҳбарлар келади ва кетади, қурилган ишноотлар, футбол мактаблари, академиялар эса қолади, шуниси муҳим.

Тадбиркор “қуйи лигага тушиб кетишдан қўрқмайман”, деб дадил фикр билдирган. Бу олқишга сазовор. Қуйи лига ҳаётнинг тўхташи эмас, балки бошланиши бўлиши мумкин. Муҳими поезднинг тўғри рельсга тушиб олишидир. Қолаверса, ЎзПФЛ Про лига обрўсини ошириш учун тиним билмаяпти. Лигалар ўртасидаги катта тафовутни максимал даражада қисқартириш йўлидан юрамиз.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz