Қайднома

Қидирув

«Барселона» YouTube’да 10 миллион обуначига эга бўлган биринчи футбол клубга айланди

«Барселона» YouTube’да 10 миллион обуначига эга бўлган биринчи футбол клубга айланди

  10.09.2020 10:12
  0
  218
«Барселона» YouTube’да 10 миллион обуначига эга бўлган биринчи футбол клубга айланди


«Барселона» YouTube ижтимоий тармоғида  энг кўп обуначига эга бўлган спорт клубига айлангани ҳақида эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, Каталония жамоасининг тармоқдаги расмий видеохостинги 10 миллион нафар обуначига эга бўлган илк футбол клубига айланди. 

Жаҳон спортида фақатгина МБАнинг YouTube’даги тармоғида обуначи кўпроқ – 14,8 миллион кишидан иборат.

Маълум бўлишича, яқинда YouTube портали «Барселона»га 10 миллион обуначидан иборат Diamond Creator Award махсус совринини топширади. Клуб видеолари бугунги кунгача 65 миллион соат давомида томоша қилинган.

«Барселона»нинг энг кўп обунчалари қуйидаги давлатлардан : АҚШ, Испания, Бразилия, Индонезия ва Мексика 

 

Youtube тармоғида энг кўп обуначига эга бўлган 10 та клуб билан танишинг :

1. «Барселона» – 10 млн.

2. «Реал» – 5,92 млн.

3. «Фламенго» – 5,55 млн.

4. «Ливерпуль» – 4,98  млн.

5. «Манчестер Юнайтед» – 3,21 млн.

6. «Ювентус» – 2,88 млн.

7. «Манчестер Сити» – 2,72 млн.

8. «ПСЖ» – 2,56млн.

9. «Челси» – 2,1 млн.

10. «Арсенал» – 1,96 млн. 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz