Қайднома

Қидирув

Биринчи Лига.ЎзПфл бадал пулини икки баробар камайтирди

Биринчи Лига.ЎзПфл бадал пулини икки баробар камайтирди

  10.09.2020 12:58
  0
  223
Биринчи Лига.ЎзПфл бадал пулини икки баробар камайтирди

Пандемия футбол клубларининг молиявий ҳолатига жиддий таъсир ўтказаётгани сир эмас. Бундан айниқса бюджети у қадар катта бўлмаган клублар азият чекмоқда. 

Бир неча кун аввал ЎзПФЛ Биринчи лига клублари учун қайта қуръа ўтказди ҳамда ўйинлар саналарини эълон қилди. Учрашувлар старт олиши йўлида футболчиларнинг саломатлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Бироқ юқорида айтилганидек, мазкур лига клубларининг моддий таъминотида муаммолар бор. 

ЎзПФЛ клубларни ҳимоя қилиш учун улардан олинадиган бадал пулларини икки баробар қисқартирди. Орттирилган маблағ футболчилар саломатлиги йўлида сарфланиши борасида тавсия берилди. Мазкур қарор ташкилот Ижроқўми томонидан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг 14 клуби икки минтақага ажратилган бўлиб, жами 12 тур учрашувларидан кейин ҳар бир минтақанинг энг сўнгги жамоаси Иккинчи лигага туширилади. Шунингдек, минтақаларнинг 4-6 ўрин эгалари бирлаштирилиб, қайта турнир ўтказилади. 5 тур якунларига кўра энг сўнгги жамоа ҳам Иккинчи лигага равона бўлади. 5-ўрин эгаси эса пулька финалчиси билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz