Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига 14-тур. “Металлург” – АГМК, превью

Coca Cola Суперлига 14-тур. “Металлург” – АГМК, превью

  10.09.2020 19:18
  0
  209
Coca Cola Суперлига 14-тур. “Металлург” – АГМК, превью

Биласиз, миллий биринчилигимизда Тошкент вилояти жамоалари дербиси энг муросасиз ўтадиган ўйинлардан ҳисобланади. Оддий мисол - бу жамоалар 2008 йилдан буён 25 та ўзаро учрашув ўтказишган бўлишса, шулардан фақат 3 тасида дуранг натижа қайд этилганлиги фикримиз далилидир. Томонлар эса 11 тадан ўйинда зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 47:46, олмалиқликлар битта тўп фарқи билан олдинда боришмоқда.

Мазкур жамоаларнинг биринчи давра – Олмалиқ шаҳрида кечган ўйинида томонлар бир мартадан муваффақият қозонишиб, дурангга имзо чекишганди. Ўйиннинг 9-дақиқасида Мате Ватсадзе ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Аброрбек Тошқўзиев ҳисобни тенглаштирганди. Бу натижа эса ўйин охиригача ўзгармасдан қолганди.

 

Энди ушбу жамоаларнинг Бекободда кечган ўйинлари тарихига тўхталсак: Тошкент вилоятининг энг шимолий шаҳрида бу жамоалар 12 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 9 тасида мезбонлар ғалаба қозонишган. 1 та ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда кучлар тенг келган.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган барча учрашувлар натижалари билан танишинг:

 

13.11.2008  Металлург – ОТМК – 1:1

05.11.2009  Металлург – Олмалиқ – 3:2

24.04.2010  Металлург – Олмалиқ – 1:0

09.09.2011  Металлург – Олмалиқ – 4:3

04.09.2012  Металлург – Олмалиқ – 4:3

31.05.2013  Металлург – Олмалиқ – 2:1

03.08.2014  Металлург – Олмалиқ – 3:2

21.10.2015  Металлург – Олмалиқ – 4:2

18.08.2016  Металлург – Олмалиқ – 4:2

26.10.2017      Металлург – Олмалиқ – 3:2

10.05.2018      Металлург – Олмалиқ – 0:1

27.07.2019      Металлург – АГМК – 2:1


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz