Қайднома

Қидирув

Нури шарафига «34»

Нури шарафига «34»

  11.09.2020 05:39
  0
  185
Нури шарафига «34»

«Аякс»да Абдулҳақ Нури билан бирга ўйнаган футболчилар янги клубларида фақат «34» рақамини олиш­япти - айнан унинг шарафига. Дейлик, «Аякс»дан «МЮ»га ўтган Донни ван де Бек ҳам дарҳол 34-рақамли ўйинчилик либосини танлади. Гап шундаки, Абдулҳақ Амстердам жамоасида айнан шу рақам остида тўп сурган. У 2017 йили «Вердер»га қарши кечган ўртоқлик учрашуви пайти юрак тизимига боғлиқ муаммо туфайли ҳушини йўқотган ва бош мияси жиддий шикастланган эди. Шундан кейин деярли 3 йил кома ҳолатида ётган Нури баҳорда ниҳоят ўзига келди.

 

Айтишларича, ван де Бек ва Нури жуда қалин дўстлар, улар ҳозиргача илиқ муносабатларни узишмаган. Икки футболчининг ота-оналари ҳам бир-бирларини яхши билишади. Хуллас, Донни «МЮ» билан шартнома тузганидан кейин биринчи навбатда, Нурилар оиласига қўнғироқ қилган. Абдулҳақнинг отаси гапларидан иқтибос: «Ўғлим ушбу янгиликни эшитиб, роса қувонди. У дўстининг исми ёки овозини эшитса, ўз-ўзидан кўзлари чақнайди, нигоҳи тиниқлашади. Ван де Бек 34-рақамни олишга рухсат сўраганида, айнан шундай қилиши кераклигини айтдим. Бу билан фақат фахрланишим керак. Ахир ҳаммамиз учун нақадар гўзал оқибат намунаси...».

Донни ван де Бекнинг айтишича, аслида «34»ни «МЮ»нинг ўзи таклиф қилибди: «Клуб Нури билан муносабатим ва дўстимнинг бошига тушган кулфатдан яхши хабардор эди. Хуллас, клуб вакиллари айнан 34-рақамни олишимни исташди».

Умуман олганда, Донни шундай йўл тутган биринчи футболчи эмас.

* 2018 йилнинг ёзида «Зволле»дан «Манчестер Сити»га ўтган Филипп Сандлер ҳам янги клубидан айнан «34» рақамини сўради. У вақтида Нури билан «Аякс»нинг ёшлар жамоасида бирга ўйнаган.

 * Ўша пайт «Аякс» билан хайрлашиб, «Рома» сафига қўшилган Жастин Клюйверт эса Нурини жонажон дўсти ва биродари сифатида кўради. Кичик Клюйверт 34-рақамли футболкада урган биринчи голини ҳам Нурига бағишлади.

* «Витесс» - «Фиорентина» йўналиши бўйича ҳаракатланган Кевин Дикс 34-рақамда ўйнашни ихтиёр этди.

* «Аякс»дан «Наполи»га ўтган Амин Юнус Неаполь клубида «34»ни олди. «Клуб шифокори нохуш хабарни етказганида, барчамиз бирданига ҳўнграб йиғлагандик. Шахсан мен нима бўлганини шунчаки, тушунмагандим», - дея эслаганди Юнус ўша нохушликни. Амин ҳам ўз укасидек кўрадиган Нурига ҳурмат нуқтаи назаридан унинг рақами остида тўп сурмоқда.

* Шу йил ёзда «Брайтон» сафига қўшилган «Аякс»нинг собиқ ҳимоячиси Жоэл Велтман янги мавсумни 34-рақамли футболкада бошлайди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz