Қайднома

Қидирув

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди

  11.09.2020 12:45
  0
  186
Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди

2020 йилги мавсумга қадар легионер футболчилар учун тўловлар икки хил кўринишга эга бўлган: ЎзПФЛ белгилаб берган талабларга жавоб берувчи легионерлар учун 20 миллион сўм, жавоб бермайдиганлари учун 100 миллион сўм.

2020 йилги мавсум учун регламент ёзишда легионер футболчилар савияси учун футбол клубларининг ўзи бевосита жавобгар экани инобатга олинди ва барча легионер футболчилар учун тўлов 50 миллион сўм этиб белгиланди.

Пандемия даврида футбол клубларида қийинчиликлар бор экани сир эмас. Қолаверса, хориждан бир қатор футболчилар Ўзбекистонга келиб, қуйи лига клублари синовидан ўтишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, “Оқтепа” футбол клуби мана шундай йўл орқали Иброҳим Томивани кашф қилди. Футболчи қуйи лигадаги уч учрашувдан кейиноқ “Қизилқум”га ижарага берилди ва у Coca Cola Суперлигадаги дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди.

Вирус шароитида қуйи лига клубларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзПФЛ уларнинг легионер футболчилар учун тўловларини камайтириш таклифи билан чиқди ҳамда ташкилот Ижроқўмининг қўллаб-қувватловига эришди. Эндиликда мазкур клублар бу борадаги тўловларни икки баробар кам миқдорда амалга оширишлари мумкин бўлади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz