Бугун Сocа Cola Супер лигасининг 14-турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши майдонга тушади.
Жиззахда бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Машъал” учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда, Ришат Нугманов ва Дониёр Сайлавовлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Алишер Тўхтасинов ишлайди. Ҳакамлар ишини Ноил Лутфуллин назорат қилади.
Учрашув комиссари : Бекзод Арипов.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига тўхталадиган бўлсак, “Сўғдиёна” ва “Машъал” шу кунгача чемпионат баҳсларида 27 марта тўқнаш келган. Уларнинг 12тасида "Машъал", 7тасида "Сўғдиёна" ютуққа эришган. 8 ўйин дуранг билан якунланган. "Газчи"лар рақиб дарвозасини 37 бор ишғол қилган бўлсалар, жиззахликлар эса 26 гол уришган. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 44, “Сўғдиёна” 29 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.
“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Сўғдиёна”да эса бу кўрсаткич 3:0 бўлиб турибди.
Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида Муборакдаги учрашувуда “Газчилар” йирик 3-0 хисобида ғалаба қозонган. Голларни Мўмин Мелиев, Никита Павленко, Нажмиддин Нормуродовлар киритишган.
Учрашув соат 17:00 да бошланади. Ўйин “Спорт” телеканали олқали жонли эфирда намойиш этилади.
Манба: FCMASHAL.UZ
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20