Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: "Жудаям қимматли бўлган икки очкони йўқотдик"

Бахтиёр Ашурматов: "Жудаям қимматли бўлган икки очкони йўқотдик"

  11.09.2020 21:30
  0
  278
Бахтиёр Ашурматов:

Coca Cola суперлигаси 14-тур доирасидаги "Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Гапни очиғи, жуда аламли дуранг бўлди. Сўнгги дақиқаларда бироз эътиборни йўқотдик ва бу хато бизга қимматга тушди. Майдонда сон жиҳатдан ҳам ўйин жиҳатидан ҳам устунлик қилаётгандик. Афсуски футболда дақиқалар ва сониялар ҳам кўп нарсани ҳал қилади, афсуски ўйин охирида гол ўтказиб юбордик. Натижада жудаям қимматли очколарни қўлдан бой бердик.Сабаби бизни яқин рақобатчиларимиздан бири бўлган "Насаф" жамоаси кеча ғалаба қозонди. Биз ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушгандик. Афсуски, дуранг натижа қайд этилди. “Бухоро” жамоаси бугун ҳам охиригача курашди ва ўзи учун қимматли очколарни қўлга киритди. Уларнинг АГМК жамоаси билан ўйинларини кўриб чиққандик. Улар ҳар бир ўйинда сўнгги жангга чиққандек ҳаракат қилишяпти. Ҳар икки жамоа футболчиларига жанговар ўйин учун раҳмат айтаман.
Гапни очиғи, ўйин охирида гол киритганимизда бугун ҳам ғалаба қозонишимизга ишонаётгандим. Чунки, сўнгги учрашувларда айнан учрашув якунланиши арафасида йигитларимиз характер кўрсатиб, гол киритишаетган ва ғалаба қозонаётгандик. Бугун эса футболда олдиндан хурсанд бўлмаслик лозимлигини ўйин кўрсатиб берди. Футбол шундай ўйинки, сўнгги сонияларда ҳам барчаси ўзгариб кетиши мумкин.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz