Қайднома

Қидирув

Нима, ахлат қутисида тикланиш...

Нима, ахлат қутисида тикланиш...

  12.09.2020 01:36
  0
  304
Нима, ахлат қутисида тикланиш...

«Наполи» футболчилари тикланиш учун ахлат қутиларидан фойдаланишади. Нима? Наҳотки? Бунинг қандайдир алоҳида нафи борми? Неаполь клуби ушбу ғайриоддий жараённи алоҳида тушунтирди ҳам.

Италия «А» серияси клублари айни пайт янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Машҳур журналист Танкреди Палмери яқинда «Твиттер»да «Наполи» нима қилаётганини кўрсатди. Ажабтовур метод. Криотерапия - спортчиларни тезроқ тиклашга қаратилган маълум услуб. Бунда совуқ таъсирида спортчи организмининг ҳимоя тизими кучайтирилади, яна қон айланиши яхшиланади. Хуллас, спортчилар иммунитетни кучайтириш ва мушак пайлари тонусини ривожлантириш мақсадида криотерапия муолажасига мурожаат қилишади. Шунинг баробарида бунда организм мус­тақил равишда тикланади, ички захиралар ўз-ўзидан ҳаракатга тушади.

Қоидага мувофиқ, криотерапия муо­лажаси махсус камералар ёки хоналарда ўтказилади. Бироқ «Твиттер»га қўйилган суратга қарасак, «Наполи» футболчилари шунчаки, очиқ ҳавода тикланишмоқда, боз устига, улар оддий ахлат қутиларидан фойдаланишади. Яна бу контейнерлар иккинчи қайта ишлашга мўлжалланган. Суратлар остига қўйилган изоҳларда мантиқли саволлар кўп - «Наҳотки, бу оддий ахлат контейнери бўлса?», «ишқилиб, бу усулни Женнаро Гаттузонинг ўзи ўйлаб топмаганмикан?»

«Наполи» вакиллари айниқса, шу мавзудаги 3та «твит»дан аччиқланишди. Табиийки, улар танқидий руҳда. Қисқаси, неаполликлар аввалига ОАВдан ўпкаланишди: «Жиддий нашрлар муайян жараён сабабини билмай туриб, хабар беришдан уялиши керак. Журналистлар аввало, бу ғоя Гаттузога тегишлими ёки одатий амалиёт эканлигини аниқлаштиришлари керак эмасми?» Клуб шунинг баробарида чиндан ҳам, ахлат қутисидан фойдаланилаётганини инкор этмади, аммо улар ифлос эмаслигини алоҳида уқтирди: «Йўқ, контейнерлар топ-тоза ва янги. Қолаверса, улар кунига 3 марта дезинфекция қилинади». «Наполи» шунингдек, кўплаб жамоалар шундай қилиши ва бу Гаттузо ғояси эмаслигини ҳам тушунтирди.

Қизиқ, нега энди айнан ахлат қутиси? «Сабаби оддий - улар кенг ва баланд, яна коронавирус протоколида ҳар бир ўйинчи алоҳида ўтириши ҳақида кўрсатилган бандга мувофиқ келади», - дейилади клуб баёнотида.

2 сентябрь куни «А» сериянинг янги мавсуми тақвими тасдиқланди. Унга кўра, Италия чемпионатига 19 сентябрь куни старт берилади. «Наполи» 1-турда «Парма» меҳмони бўлади (20 сентябрь куни).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz