Қайднома

Қидирув

Улуғбек Бақоев: "Йигитларга эътирозим йўқ"

Улуғбек Бақоев: "Йигитларга эътирозим йўқ"

  11.09.2020 21:50
  0
  172
Улуғбек Бақоев:

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? 5-6 та қулай вазиятларни голга айлантиролмадик, бўш дарвозага ҳам йўл топа олмадик. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Йигитларга эътирозим йўқ.

- Жамоангиз аъзолари кўпроқ узоқдан зарба йўллади. Бу тактик режангизнинг бир қисмими?

- Бундай деб ўйламайман. Бу ўйиндаги одатий ҳолат. Вазиятлар бўлди, зарба беришди.

- Даниэль Насриддинов биринчи бўлимда яхши ўйнади, бироқ иккинчи бўлимда майдонга тушмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Биз бўй жиҳатдан ютқазаётгандик, шу боис озроқ ўйинни кучайтириш мақсадида ўзгариш қилдим.

- Бугун қайси футболчингиздан кўнглингиз тўлмади?

- Мен ҳаракат учун ҳаммага раҳмат айтаман. Хато ҳаммада бўлади. Кимгадир эътирозим йўқ.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz