Қайднома

Қидирув

"Арсенал" АПЛнинг янги мавсумидаги дастлабки ўйинда "Фулхем" ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

"Арсенал" АПЛнинг янги мавсумидаги дастлабки ўйинда "Фулхем" ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

  12.09.2020 19:48
  0
  178

Англия Премер-лигасининг 1-тур учрашувида "Фулхем" Лондоннинг "Арсенал" жамоасини қабул қилди ва учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 Учрашувнинг 8-дақиқасида ҳисобни "Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказет очди.  Иккинчи бўлим бошида, аниқроғи 49-дақиқада Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Габриел "тўпчилар" нинг ҳисобдаги устунлигини яна биттага оширди. Ушбу голдан 8 дақиқа ўтиб эса, "Арсенал" ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Фулхэм – Арсенал 0:3 

"Крэйвен Коттэж"

Голлар: Ляказетт 9', Габриэл 49', Обамеянг 57'

Фулхэм – Родак, Брайен, Одои, Хектор, Рим, Онома (Бобби Рид, 75), Кебано (Замбо-Ангисса, 63), Кэрни, Рид, Кавалейру, Камара (Митрович, 63).

Арсенал – Лено, Бельерин, Габриэл, Холдинг, Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни, Жака (Себальос, 79), Виллиан (Пепе, 75), Тирни, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 87).

Огоҳлантиришлар: Гектор (26), Обамеянг (39), Бельерин (55), Кэрни (61).


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz