Қайднома

Қидирув

Суперлига, 14-тур. “Металлург” АГМКнинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

Суперлига, 14-тур. “Металлург” АГМКнинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

  12.09.2020 21:17
  0
  212
 Суперлига, 14-тур. “Металлург” АГМКнинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

 Суперлиганинг иккинчи давра доирасидаги 14-тур ўйинида АГМК Бекободда "Металлург" меҳмонига айланди.

 Учрашув олмалиқликларнинг устунлиги остида ўтган бўлсада, яратилган кўплаб вазиятларни голга айлантиришда жамоа футболчиларига аниқлик етишмади. Айниқса биринчи таймда вужудга келган кўплаб имкониятлар кўкка совурилди. Аманов, Полвонов, Турсунов, Абдураҳимов, Нурматов томонидан кўплаб хавфли вазиятлар бесамар кетди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида "Металлург"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини Саламат Қутибаев самарали якунлади. Жарима майдончасига оширилган тўпга оёғини ўз вақтида қўйган Қутибаев кутилмаган гол муаллифига айланди. Шундан кейин баҳсда бошқа гол урилмади. Шу тариқа АГМК мавсумдаги дастлабки мағлубиятини иккинчи давранинг илк беллашувида қабул қилиб олди.

 Суперлига, 14-тур.

 12 сентябрь, шанба

 «Металлург» — АГМК 1:0

 Гол: Қутибаев (67)

 Бекобод шаҳри, "Металлург" стадиони.

 Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Мирзараимов

 Назоратчи: Тимур Абдуллаев

 Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

 “Металлург” - 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 8. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзод Убайдуллаев, 61), 21. Камолиддин Тожиев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (7.Дониёр Нарзуллаев, 61), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 43. Даврон Анваров (11.Мурод Бобожонов, 80), 88. Евгений Чумак.

 АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 2.Акмал Шораҳмедов ©️ (20.Мирғиёс Сулаймонов, 84), 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов (5.Дилшод Жўраев, 73), 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 78) - 77.Арслонмират Аманов (94.Ҳусниддин Ғофуров, 73), 9.Зафар Полвонов (21.Мате Ватсадзе, 78), 7.Элгужа Григалашвили.

 Огоҳлантиришлар: Абдулҳақов (38) - Йўлдошев (23), Григалашвили (90).


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz