Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: "Омад бугун "Металлург" тарафида бўлди"

Миржалол Қосимов: "Омад бугун "Металлург" тарафида бўлди"

  12.09.2020 21:35
  0
  203
Миржалол Қосимов:

Суперлиганинг 14-тур доирасидаги баҳсда АГМК Бекободда "Металлург" меҳмонига айланди ва мавсумдаги биринчи мағлубиятни қарши олди. Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Дербига хос қизиқарли ўйин бўлди. Бугун омад "Металлург"га кулиб боқди. Чунки биринчи таймда ҳам, гол ўтказгандан кейин ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин гол бир кирмаса қийин экан. "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мен бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ. Уларнинг кўрсатган ўйинидан хурсандман. Улар баҳс сўнггига қадар охирагача курашишди. Футболда ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён юради. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бугунги футбол учун миннатдорчилик билдириб қўйдим. Чунки уяладиган ўйин қилишгани йўқ. Футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Суҳроб Султонов ва Сайдулло Раҳматов коронавирус чиққани туфайли бугунги ўйинда нафақат майдонда, балки қайдномадан ҳам ўрин олишмади. Улар изоляция қилинган. АГМКда ярим жамоадан кўпроғи мазкур касалликдан ўтиб бўлишди.

Ҳужумчиларнинг самарадорлиги пастлиги? Учта ҳужумчига 4та гол? Бу албатта кам. Биз имкон қадар учала ҳужумчимиз хизматидан фойдаланяпмиз. Бугун ҳам уларда гол уриш учун имконият пайдо бўлганди. Ишлаяпмиз. Албатта ҳужумчиларнинг голли кўрсаткичи паст.

Ҳожимат Эркиновнинг кетиши? Бизда Ҳожимат Эркинов ижарада асосида ўйнарди. "Пахтакор" клуби уни ортга қайтарди. Унинг йўқлиги жамоамиз ўйинига катта таъсир қилди, демаган бўлардим. Албатта бизда яхши ўйнаб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Иқтидорли футболчи. "Пахтакор" ОЧЛ учун Эркиновни ортга қайтарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор"га ва Ҳожимат Эркиновга индинга рестарт оладиган ОЧЛда омад тилайман", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Миржалол Қосимов.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz