Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: “Бугун мен жуда ёмон ишладим”

Вадим Абрамов: “Бугун мен жуда ёмон ишладим”

  12.09.2020 22:25
  0
  208
Вадим Абрамов: “Бугун мен жуда ёмон ишладим”

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

Бугунги ўйинни осон ютишимиз керакдек эди. Бироқ, ўзимизга муаммолар пайдо қилдик ва учрашув охирида бироз асабийлашдик. Умуман олганда ўйинда ғалабага муносиб ҳаракат қилдик.

- Эшитишимизга қараганда янги раҳбарият футболчилар билан учрашмаган, молиявий муаммолар бор экан. Бу ички муҳитга қай даражада таъсир қилмоқда?
- Мен ҳозиргача янги раҳбарият билан учрашганим йўқ. Футболчилар билан ҳам ҳеч ким учрашгани йўқ. Муаммолар жуда кўп. Аммо афсуски улар ҳал бўлмаяпти. Йигитлар шу муаммоларга қарамай майдонга тушиб ўйнашмоқда. Умид қиламизки барчаси яхши бўлади.

- Бир йўла уч ўзгаришни амалга оширдингиз. Янгилар ўйинни кучайтира олишдими?
- Шубҳасиз, агар ўйинни шундай ёмон тугатган бўлсак ўзгаришлар фойдали бўлмаган бўлади. Аммо айб фақат уларда эмас. Майдондаги футболчилар ҳам янгиларга ишониб қолишди.

- "Бунёдкор"да пенальтиларни Ғиёсов ва Қобилов амалга оширишарди. Бугун эса Нуриев тепди...
- Шунчаки захирадан майдонга тушган ҳужумчи ўзи ишлаган пенальтини ўзи тепишини хоҳладим. Учрашув охири бўлгани учун шундай қарорга келдим. Афсуски гол ура олмади, аслида бугун мен жуда ёмон ишладим.

- Айни пайтдаги муаммоларни олиб қарасак жамоа иккинчи даврада қайси ўрин ва қандай мақсадлар учун курашади?
- Умид қиламанки муаммолартез орада ҳал қилинади. Очиғи, мен ўзимдан кўра йигитлар учун кўпроқ ташвишдаман. "Бунёдкор" клуби ўзбек футболига ҳали кўп фойда келтиради ва клуб бундай муносабатга лойиқ эмас.


Манба: interfutbol.uz, Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz