Қайднома

Қидирув

Фати - фантастик футболчи

Фати - фантастик футболчи

  13.09.2020 08:46
  0
  161
Фати - фантастик футболчи

Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Испания термаси украинларни таслим этди - 4:0. Мазкур учрашув «Барселона»нинг ёш футболчиси Ансу Фатига аталди, десак муболаға бўлмаса керак. 17 ёшли иқтидор соҳиби миллий жамоа асосий таркибидаги дастлабки ўйинида пенальти ишлади, термадаги дебют голини урди. Шу тариқа Фати «қизил фурия» сафида тўп киритган энг ёш (17 ёшу 311 кунлигида) футболчига айланди. Жаҳон футболида ўтган йили пайдо бўлган Ансу ҳозиргача кўплаб рекордларни қайд этишга улгурди.

2019 йил 25 август - 1941 йилдан буён «Барселона» сафида тўп сурган энг ёш футболчи бўлди. Ўшанда у 16 ёшу 298 кунлик эди.

2019 йил 31 август - «Барса» сафидаги биринчи голини уриб, Каталония клуби либосида Ла Лига баҳсларида тўп киритган энг ёш ўйинчига айланди. Ўшанда у 16 ёшу 304 кунлик эди.

2019 йил 14 сентябрь - «Валенсия»га қарши баҳсда гол}пас қайд этди. Яна рекорд: Испания чемпионатида бу ёшда (16 ёшу 318 кунлик) айни натижа қайд этганлар аввал бўлмаган.

2019 йил 17 сентябрь - Ансу «Барса» сафида Чемпионлар Лигасидаги биринчи ўйинини ўтказиб, каталонияликларнинг мазкур турнирда қатнашган энг ёш футболчисига айланди.

2019 йил 10 декабрь - «Интер» дарвозасини ишғол қилиб, Чемпионлар Лигасида тўп киритган энг ёш (17 ёшу 40 кунлик) футболчи бўлди.

2020 йил 2 февраль - «Леванте» дарвозасини икки марта забт этган Фати Ла Лигада «дубль» расмийлаштирган энг ёш футболчига айланди.

2020 йил 5 июль - Фатининг «Вильярреал» дарвозасига урган голи «Барселона» тарихидаги 9000-гол бўлди. Рекорд эмас, аммо қизиқ натижа.

2020 йил 9 июль - Ансу «Эспаньол»га қарши дербида қўполлиги учун майдондан четлатилди. Бу ҳам рекорд эмас: «Барселона»нинг бошқа бир истеъдодли ўйинчиси Марк Муньеса Фатидан 200 кунга ёшроқ пайтида «қизил» олганди.

2020 йил 3 сентябрь - вундеркинд миллий терма таркибида майдонга тушган иккинчи энг ёш футболчи бўлди. Биринчи ўрин 1928 йили 15 ёшида дебют қилган Анастасио Окаризга тегишли (ўшанда испанлар Италия жамоасига 1:7 ҳисобида ютқазишган). Фати «қизил фурия» сафидаги иккинчи ўйинида ўзининг рекорд голини урди.

Ансу украинларга қарши кечган баҳс арафасида Луис Энрике қўл остида тўп суришдан хурсандлигини яширмаганди. Айни пайт Рональд Куманни ҳам асосий таркибдан жой беришга кўндиришга уринаётган бўлса, ажабмас. Унинг Миллатлар Лигасидаги иштирокини кузатаётган нидерландиялик мураббий бунга рад жавобини бермаса керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz