Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: "Бугунги ғалабамизни клубимизнинг марҳум президентига бағишлаймиз"

Андрей Шипилов: "Бугунги ғалабамизни клубимизнинг марҳум президентига бағишлаймиз"

  13.09.2020 07:35
  0
  209
Андрей Шипилов:

"Металлург" – АГМК (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун Тошкент вилояти дербисининг мана шундай қизиқарли, тўқнашувларга бой бўлишини кутгандик. Ҳар икки жамоа муросасиз, қизиқарли ўйин кўрсатди.

АГМК чемпионат етакчиларидан бири ва ҳақли равишда юқори поғоналарда бормоқда. Биз ўз имкониятларимиздан бирини голга айлантира олдик. АГМКда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Бироқ бугун омад биз томонда бўлди.

Бугунги ғалабамизни яқинда вафот этган клубимиз президентининг ёрқин хотирасига бағишлаймиз.

Айни пайтда шифохонада даволанаётган жамоамиз маъмури Равшан Бегматовга соғлиқ тилаймиз ва тезроқ сафга қайтишини кутиб қоламиз.Фурсатдан фойдаланиб, клубимизнинг фидойи шифокорига ва унинг жамоасига ҳам миннатдорчилик билдирамиз.

-  Шаҳзод Убайдуллаев ва Дониёр Нарзуллаев нега биринчи бўлимда майдонга тушмади ва захирада қолдирилди?

Шаҳзод ва Дониёр бутун мавсум давоммида танаффуссиз ўйнаб келишди. Дониёр фақат Олмалиқда ўйнамаганди, Шаҳзод эса деярли ҳамма тур ўйинларида тўлиқ қатнашди. Уларни авайлашимиз керак. Бундан ташқари Шаҳзодда кичик жароҳати бор эди.

-  "Металлург"нинг кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқиб айтсак, жамоа кучли учликка кира оладими?

Ҳали олдинда 9-10 тур бор. Келинг, мавсум якунига, декабрь ойигача етиб борайлик. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилаяпмиз. Бу йўлда астойдил меҳнатдан тўхтамаймиз, ”, - дейди Андрей Шипилов.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz