Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига 15-тур. Превью. “Локомотив” - “Навбаҳор”

Coca Cola Суперлига 15-тур. Превью. “Локомотив” - “Навбаҳор”

  14.09.2020 06:05
  0
  253
Coca Cola Суперлига 15-тур. Превью. “Локомотив” - “Навбаҳор”

Coca Cola Суперлига 15-тури доирасида “Навбаҳор” сафарда “Локомотив” клуби меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 33 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 19 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 9та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 56-41, “Локомотив” фойдасига.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.

Наманганликларнинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” ўз уйида 6:2 ҳисобида зафар қучганди.

Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 62, наманганликлар эса 32 очкони қўлга киритишган.

“Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида шу кунгача Тошкентда ўтказилган 16 та учрашувнинг 13 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган,

2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 1 та баҳсда “лочинлар” ғалаба қозонишган.

“Навбаҳор” пойтахтдаги ягона ғалабасини 2010 йилги мавсумда қўлга киритиб, “Локомотив” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучганди ва ўшандан буён Тошкентда ғалаба қозонолмаяпти.

Ушбу клубларнинг жорий мавсумнинг 1-даврасида Наманганда бўлиб ўтган ўйинида “Навбаҳор” Азимжон Аҳмедов ва Игорь Голбаннинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.


Манба: FCNAVBAHOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz