Қайднома

Қидирув

Салоҳ: "Лидс" биз учун учта гол урди, бу таҳсинга лойиқ

Салоҳ: "Лидс" биз учун учта гол урди, бу таҳсинга лойиқ

  14.09.2020 07:22
  0
  246
Салоҳ:

"Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 1-турида "Лидс Юнайтед" билан кечган ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

 «Мухлисларсиз жуда қийин, айниқса «Энфилд»да.  Бугун биз учун яхши бошланиш бўлди.  "Лидс Юнайтед"  жуда тартибли рақиб, улар яхши футбол ўйнашади, босим ўтказишади.  Гувоҳи бўлганингиздек ўйиннинг шиддати юқори бўлди.  Ўйлашимча, биз яхши ўйин ўтказдик.

 Икки пеналти?  Бу Чемпионлар Лигаси финалидаги 11 метрга таққосланмайди.  Энди стадионда томошабин йўқлигини ҳисобга олиб, буни амалга ошириш осонроқ эди.  Мен учун фақат контсентрацсия ва уч очко тўплаш истаги муҳим.

 "Лидс" ажойиб ўйин кўрсатди, дейиш адолатли.  Гарчи биз мухлисларсиз ўйнаган бўлсак-да, уларнинг учрашуви сафарда бўлиб ўтди.  Улар бизнинг дарвозамизга учта гол уришди, бу таҳсинга лойиқ.  Келажакда бундай бўлишига йўл қўймаслик учун ишлашимиз керак "


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz