Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: «Қисқа муддатда ўтадиган мусобақа барча клубларга яхши имконият беради»

Шота Арвеладзе: «Қисқа муддатда ўтадиган мусобақа барча клубларга яхши имконият беради»

  14.09.2020 10:41
  0
  137
Шота Арвеладзе: «Қисқа муддатда ўтадиган мусобақа барча клубларга яхши имконият беради»

 Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Ал Ҳилол» ва «Пахтакор» жамоалари учрашувидан олдин Қатардаги «Ал Жануб» стадионида ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманда Шота Арвеладзе ва Егор Кримец бўлажак беллашув ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шота Арвеладзе (Пахтакор бош мураббийи):

«Биз рақибни жуда яхши биламиз. Уларнинг қандай кучга эга эканлигини ҳам биламиз. Ўтган йил ҳам Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этганмиз. Бундай ўйинларда майдонга тушганмиз. Бу йил ҳам ўз режамиз асосида ишлаб келаяпмиз. Қисқа муддатдаги ўтадиган мусобақа барчага яхши имконият тақдим этади. Бу айнан бир жамоага устунлик беради деб ўйламайман. Фақат мени қизиқтираётган бир нарса ҳар уч кунда ўйинларда қандай ҳаракат қила олишимизда. Бошқа жамоалар ҳам бунга қанчалик тайёр эканлиги қизиқ. Марказлашган мусобақада барча тенг ҳолатда бўлади. Бу кимгадир яққол устунлик беради деб ўйламайман.

Барчага соғлик тилайман. Ҳеч ким касал бўлмаслигини хоҳлайман. Биз жуда ҳам жиддий вазиятда турибмиз. Барчамиз футбол ўйнаймиз. Яхши ўйин намойиш этиш учун эса барча соғлом бўлиши керак. Шу боис барчага соғлик тилайман. Рақиб сафида касал бўлганлар ҳақида бир гап айта олмайман. Фақат уларнинг тезроқ тузалишларини тилаб қоламан.

Ҳар уч кунда ўйин ўтказганимиз қандай таъсир қилишини ўйинлар орқали кўрамиз. Европада бу тақвим одатийга айланган. Тўғри биз учун ноодатий ҳолат бўлди, аммо эртага майдонга тушиб ўйнашимиз керак», - дейди Арвеладзе.

Егор Кримец (Пахтакор ҳимоячиси):

«Мураббийнинг фикрига қўшиламан, бу бутун дунё учун жуда қийин давр бўлди. Ўйлашимча, буни бироз бўлса ҳам енга олдик. Футболга келсак, биз бу баҳсни анчадан буён кутаётгандик. Осиё чемпионлар лигаси қайта бошланишини сабрсизлик билан кутдик. Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар орқали бўлажак баҳсларга тайёрландик. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади.

Биз ўйинга яхши тайёрландик. «Ал Ҳилол»нинг кўплаб ўйинларини кўрдик. Лигалар борасида менимча Саудия Арабистони биздан қайсидир жиҳатлари билан устун бўлиши мумкин, аммо барча жабҳада устун эмас. Буни майдонда кўрсатишга интиламиз», - дея Крицецнинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Пахтакор» Қатарда марказлашган ҳолда ўтказиладиган ОЧЛ баҳсларида майдонга тушиш учун Доҳага етиб борган. Тошкент клуби бугун, душанба куни 3-тур доирасида Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz