Қайднома

Қидирув

Сўнгги 10 йилликда топ-мураббийлар трансферлар учун қанча сарфлаган? Гвардиола "даҳо"...

Сўнгги 10 йилликда топ-мураббийлар трансферлар учун қанча сарфлаган? Гвардиола "даҳо"...

  14.09.2020 20:22
  0
  281
Сўнгги 10 йилликда топ-мураббийлар трансферлар учун қанча сарфлаган? Гвардиола

XXI асрнинг иккинчи ўн йиллиги ҳаддан зиёд қиммат трансферларга бой бўлди. Табиийки, бунда мураббийларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Ахир энг яхши мураббий ўз жамоасида энг яхши футболчиларни кўришни истайди. Демак, қуйида сўнгги 10 йил ичида трансферлар учун космик маблағлар сарфлаган (барча жамоалардаги фаолияти) топ-даражадаги мураббийлар ҳақида сўз боради.

Эрнесто Вальверде — 808,26 миллион евро

Фото: beIN SPORTS

Рўйхатни «Барселона» собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде очиб беради. У икки ярим йиллик фаолияти давомида учта йирик трансферни амалга оширган. 2017 йил август ойида Усмон Дембеле (138 миллион еврога), 2018- йил январда Филиппе Коутиньо (145 миллион еврога), 2019 йил июлда эса Антуан Гризманн (120 миллион еврога). Сўнгги ўн йил ичида мураббийга 36 нафар футболчи сотиб олиб берилган, улардан 33 нафари эса жами 405,26 миллион еврога тушган (ҳар бир трансфер учун ўртача 12,28 миллион евро).

Бу вақт ичида Эрнесто «Барселона» билан тўртта, «Олимпиакос» билан учта, «Атлетик» билан эса битта совринга эга чиққан.

Антонио Конте — 855,2 миллион евро

Фото: Opta

Италиялик мураббий Эрнесто Вальвердега қараганда, бироз кўпроқ маблағ сарфлаган ва икки баравар кўп футболчиларни йиғган (73). Контенинг 40 миллион евродан қимматроқ фақат икки нафар ўйинчиси бор — Мората (66 миллион евро) ва Лукаку (74 миллион евро). Конте «Ювентус» билан бешта, «Челси» билан иккита соврин қўлга киритган. «Интер» билан эса ўтган мавсумда муваффақиятга яқин эди, аммо якунда барибир маррага етиб бора олмади.

Карло Анчелотти — 969 миллион евро

Фото: Getty Images

Анчелотти харидларининг аксарияти 25–40 миллион евро нарх оралиғида бўлиб, унинг энг қиммат трансферлар учлигига қуйидагилар киради: Гарет Бэйл (101 миллион евро), Хамес Родригес (75 миллион евро), Фернандо Торрес (58,5 миллион евро). 10 йил ичида Анчелоттига 44 нафар футболчини олиб беришган. У фақатгина «Наполи» ва «Эвертон» (ҳозирча) билан соврин юта олмаган. «Челси», ПСЖ, «Реал» ва «Бавария» билан эса камида биттадан кубок қўлга киритган.

Диего Симеоне — 981,83 миллион евро

Фото: Getty Images

Аргентиналик мутахассис «Атлетико»ни 2011 йилдан бери бошқаради, шу боис унинг ушбу йилликдаги деярли барча трансферлари (979,06 миллион евро) Мадрид клубида амалга оширилган. Симеоне умумий ҳисобда 57 футболчини сотиб олган, бироқ уларнинг фақат бир нафаригина 100 миллион евродан ошган – Жоау Феликс (126 миллион евро). «Матрасчилар» бош мураббийи Испанияда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан. Аммо унга ҳамон Чемпионлар Лигаси бош соврини насиб этмаяпти.

Массимилиано Аллегри — 1,03 миллиард евро

Фото: Twitter

Аллегри ушбу асрнинг иккинчи ўн йиллигида ўз таркибини кучайтириш учун бир миллиард евродан кўпроқ маблағ сарфлаган дунёдаги уч мураббийдан бири. Италиялик мутахассис сотиб олинган футболчилар сони бўйича ҳам етакчи ҳисобланади (84). Аллегри учун энг катта трансферлар «Ювентус»да амалга оширилган: Роналду (117 миллион евро) ва Игуаин (90 миллион евро). Унинг «Милан»даги энг катта хариди Ибрагимович бўлган. «Россонери» Ибрани Аллегрига олиб бериш учун «атиги» 24 миллион еврога сарфлаган.

Аллегри ҳам Симеоне сингари Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмаган, бироқ «Ювентус» билан 11 та, «Милан» билан эса 2 та совринга эга чиққан.

Жозе Моуриньо — 1,07 миллиард евро

Фото: Yandex Photos

Моуриньонинг бешта энг катта трансфери «Манчестер Юнайтед»да амалга ошган. Булар: Погба (105 миллион евро), Лукаку (84,7 миллион евро), Фред (59 миллион евро), Матич (44,7 миллион евро), Мхитарян (42 миллион эвро). Аммо ҳар доим ҳам қиммат трансферлар ва совринлар ўртасида мувозанат бўлавермайди. Ажойиб молиявий имкониятларга қарамай, Моуриньо Манчестерда фақат Англия Суперкубоги, Лига Кубоги ва Европа Лигасида ғолиб бўлган. Шунингдек, португалиялик мутахассиснинг ҳисобида «Челси» билан иккита, «Реал» билан учта соврин бор.

Хосеп Гвардиола — 1,12 миллиард евро

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»даги тўрт йили давомида Гвардиола янги футболчилар учун 781,41 миллион евро сарфлаган, аммо унинг бирон бир хариди 100 миллион евродан ошмаган. Унинг энг қиммат трансфери 70 миллион еврога харид қилинган Родри ҳисобланади.

Совринлар борасида эса Гвардиолада ҳаммаси жойида. У 2010/2011 йилги мавсумдан бошлаб «Барселона» ва «Бавария»да еттитадан, «Манчестер Сити»да эса саккизта кубокка эга чиққан.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz