Қайднома

Қидирув

Яхшибоевдан гол, Ашурматовдан узатма ва...

Яхшибоевдан гол, Ашурматовдан узатма ва...

  15.09.2020 02:47
  0
  217
Яхшибоевдан гол, Ашурматовдан узатма ва...

Жасурнинг 13-голи. Беларусь чемпионати 23-туридан ўрин олган «Шахтёр» - «Витебск» ўйини 5:0 ҳисобида якунланди. Майдон эгаларининг голларидан бирига ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди. Тўлиқ вақт ҳаракатланиб, рақиб дарвозасига 89-дақиқада йўл топган футболчимиз энди 13та гол билан тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда, «Шахтёр» эса, турнир жадвалида. Мазкур лигада тўп сураётган Шаҳбоз Умаровнинг клуби - «Энергетик-БГУ» иштирокидаги ўйин («Слуцк»ка қарши) «талабалар» сафидаги футболчиларда коронавирус инфекцияси аниқлангани туфайли 30 сентябрь кунига қолдирилди.

Ашурматов гол ассистенти. «Кванжу» Жанубий Корея чемпионати 20-турида «Чонбук Хюндай»ни қабул қилиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбон жамоа­нинг илк голига учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган Рустам Ашурматов ҳаммуаллифлик қилди. «Санжу Санму» - «Сеонгнам» (0:0) ўйинида меҳмонлар вакили Жамшид Искандеров қайдномага киритилди, лекин майдонга тушмади. Шунингдек, Икром Алибоев ҳам «Сеул»нинг ўз майдонида «Сувон Самсунг»ни 2:1 ҳисобида енгганини четдан кузатди.  «Пусан» вакили Достон Турсунов «Инчхон» билан уй учрашувида тўлиқ ўйнади, аммо жамоаси 0:0 ҳисоби билан кифоя­ланди.

«Қатар СК»да кичик ғалаба. Қатар Юлдузлар лигаси 3-тури Сардор Рашидов ва «Қатар СК» клубига омадли келди. Аввалги 2та турда мағлубиятга учраган жамоа бу сафар ягона гол эвазига 3 очко олди. Майдонда тўлиқ вақт ҳаракатланган ҳамюртимиз ғалабага баҳоли қудрат ҳисса қўшди.

Ўрунов яна захирадан тушди. Россия чемпионати 7-тури доирасидаги «Москва дербиси» - ЦСКА ва «Спартак» баҳсида «армиячилар» устун келишди - 3:1. «Қизил-оқлар» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов бу ўйинда ҳам захирадан майдонга тушди (77-дақиқада) ва якунда сариқ карточка олди. «Ростов» (Элдор Шомуродов жамоаси) ва «Локомотив» (Жасур Жалолиддинов жамоаси) қарама-қаршилиги эса, кеча ўтказилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz