Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлигаси 15-тур “ҚЎҚОН-1912” - “МЕТАЛЛУРГ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

Coca Cola Суперлигаси 15-тур “ҚЎҚОН-1912” - “МЕТАЛЛУРГ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

  15.09.2020 08:20
  0
  212
Coca Cola Суперлигаси 15-тур  “ҚЎҚОН-1912” - “МЕТАЛЛУРГ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

Coca Cola Суперлигаси 15-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Металлург”  учрашуви 16 сентябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 21 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида қўқонлик футболчилар ғалаба қозонишган. Ўнта учрашувда Бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 33-32, тошкентликлар фойдасига . Ўзаро учрашувларда “Қўқон-1912” 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 32 очко мавжуд.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:

30.10.2019. “Қўқон 1912” – “Металлург” - 2:3

13.07.2018. “Қўқон 1912” – “Металлург” - 2:1

22.04.2017. “Қўқон 1912” – “Металлург” - 3:0

17.09.2016. “Қўқон 1912” – “Металлург” - 2:1

25.10.2015. “Қўқон 1912” – “Металлург” - 2:1

13.09.2003. “Қўқон 1912” – “Металлург” - 4:0

23.11.2002. “Қўқон 1912” – “Металлург” - 1:0

29.04.2000. “Темирйўлчи” – “Металлург” - 2:0

02.10.1999. “Темирйўлчи” – “Металлург” - 1:1

Йирик ғалабалар

“Қўқон-1912” футболчилари “Металлург”ни уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта қўқонликларни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. Шунча йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

Coca Cola Суперлига.

15-тур

16 сентябрь, чоршанба

“ҚЎҚОН-1912” – “МЕТАЛЛУРГ”

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Сардор Нажафалиев

Комиссар: Зоҳид Акрамов

"Қўқон-1912" - “Металлург” учрашуви, чоршанба куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 17:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 15-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида соат 16:00 да бошланади.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz