Қайднома

Қидирув

Магуайр янги мавсумда ҳам жамоа сардори бўлиб қолади

Магуайр янги мавсумда ҳам жамоа сардори бўлиб қолади

  15.09.2020 11:04
  0
  223
Магуайр янги мавсумда ҳам  жамоа сардори бўлиб қолади

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Гарри Магуайр янги мавсумда ҳам сардор сифатида майдонга тушади. Клуб расмий сайти хабарига кўра, бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер футболчини тўла қўллаб-қувватлашини билдирди. Ўз навбатида, мураббий Магуайр жамоа етакчиси ролини бажариш учун етарли сифатларга эга эканлигини қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, Гарри Грецияда англиялик сайёҳлар билан жанжаллашгани оқибатида ҳибс­га олинганди. У муштлашув пайти ҳуқуқ-тартибот ходимига қўл кўтарган. «МЮ» сардори бир неча кунни полиция маҳкамасида ўтказгач, унга шартли жазо тайинланди. Дарвоқе, Магуайр озодликка чиққан бўлсада, яқинда Грециядаги ҳодиса туфайли Англия термасидан ҳайдалди. Тўғри, у тез орада миллий жамоага ҳам қайтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz