Қайднома

Қидирув

Исломбек Исмоилов: «Про лигадан Суперлигага чиқиш учун тўртта клуб охиригача курашса керак»

Исломбек Исмоилов: «Про лигадан Суперлигага чиқиш учун тўртта клуб охиригача курашса керак»

  15.09.2020 15:25
  0
  111
Исломбек Исмоилов: «Про лигадан Суперлигага чиқиш учун тўртта клуб охиригача курашса керак»

Про лига 6-тури доирасидаги «Динамо» - «Турон» (1:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўйин ҳақида тўхталиб ўтди.

- Аламли мағлубиятга учрадик. «Динамо» ўйиннинг сўнгги дақиқаларидаги хатомиз учун жазолади. Аслида ўйин дуранг билан якунланса адолатдан бўларди, менимча. Кўрган бўлсангиз ўйинни охирида биз ҳам ҳисобни тенглаштириш учун жуда яхши имкониятга эга бўлгандик. Бу футбол. Хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

«Динамо» узоқ тарихга эга бўлган жамоа. «Турон» эса энди шаклланаётган клуб. Самарқанд жамоасида тажрибали мураббийлар, яхши футболчилар йиғилган. Уларнинг ҳам ўз амбициялари бор. Биз ҳам ўз ўйин услубимизга эга бўлишимиз учун вақт талаб этилади. Бугун шундай ўйин эдики, қайси жамоа гол урса, ўша ютиб кетарди. Бу борада омад «Динамо»га кулиб боқди. Умуман олганда жамоамиз ўйинидан қониқдим.

Суперлига учун кимлар курашади? Ҳали энди 6-тур ўтди. Кўриб турибсиз, жамоалар орасида фарқ катта эмас. Шу боис Суперлига йўлланмаси учун жиддий кураш кечиши аниқ. Шу жумладан, «Динамо» ва «Турон» ҳам Суперлигага чиқиш учун курашади. Қолаверса, пешқадам «Шўртан» клуби ва «Нефтчи» ҳам фақат Суперлигани кўзлаган. Менимча, мана шу тўрт клуб ўртасида чемпионат охиригача жиддий кураш кечса керак. Қолаверса, қолган тўрт клуб ҳам исталган жамоани мағлуб эта олади. Про лигада клублар ўртасида фарқ катта эмаслиги ўйинларни кескин ва қизиқарли ўтишига сабаб бўлмоқда.

 Усмон Ибодов ёзиб олди.


Манба: DINAMO PFC


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz