Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига 15 – тур “Локомотив” ўз уйида “Навбаҳор”ни таслим этди.

Coca Cola Суперлига 15 – тур “Локомотив” ўз уйида “Навбаҳор”ни таслим этди.

  15.09.2020 20:50
  0
  242
Coca Cola Суперлига 15 – тур “Локомотив” ўз уйида “Навбаҳор”ни таслим этди.

 Ҳозиргина Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви нихоясига етди. "Локомотив" стадионида кечган учрашувда бир – бирига муносиб рақиблар ўзаро куч синашишди. Ўйин бир қарашда тенг курашлар остида кечгандай кўринсада, аслида майдон эгалари меҳмонларга нисбатан кўпроқ голли вазиятлар ярата олишди. Бу эса учрашувнинг 65 дақиқасида ўз самарасини берди. Ушбу вазиятда “Навбаҳор” посбони билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борган Авазбек Ўлмасалиев қийин вазиятда бўлишига қарамай дарвоза томон зарба бера олди. Тўп  Ўткир Юсуповнинг оёқлари орасидан ўтиб дарвозага бориб тушди. Голдан кейин ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкорликни сусайтиришгани йўқ. Бироқ, томонлар ҳарчанд уринишмасин 1:0 ҳисоби ўйин якунлангунича ўзгармасдан қолди. Шу тариқа “Локомотив” иккинчи давранинг дастлабки икки турини ғалаба билан бошлаб аста-секин ўзига келаётганини намойиш этмоқда. “Навбаҳор” эса...

Coca Cola Суперлига. 15-тур
ЛОКОМОТИВНАВБАҲОР - 1:0
15 сентябрь 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Хусниддин Шодмонов, Руслан Самандаров, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Гол: Авазбек Ўлмасалиев 65, - 1:0.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3. Жаҳонгир Абдумўминов (19. Авазбек Ўлмасалиев, 64), 5.Славко Дамьянович (52. Жалолиддин Жумабоев, 64), 10.Марат Бикмаев (18. Иброҳим Ғанихонов, 90+3), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов (25.Жавоҳир Алижонов, 90+3), 17. Савелий Абрамов (77. Диёржон Туропов, 46), 20. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев

"Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 5.Ғиёс Комилов (72.Павел Голишев, 83), 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв (88.Руслан Болов, 73), 10.Азиз Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (11.Ислом Исоқжонов, 53), 95.Забиҳилло Ўринбоев.
Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Ғофуров 10, Славко Дамьянович 57.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz