Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Насаф"га қарши очиқ ўйин қилсак ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди.

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Насаф"га қарши очиқ ўйин қилсак ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди.

  15.09.2020 22:05
  0
  70
Бахтиёр Ҳамидуллаев:

Cоcа-Cола Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг "Андижон" жамоаси мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

 - Барчамиз биламиз "Насаф"ни қандай жамоа эканлигини, бу жамоага қарши очиқ ўйин қилсак ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди, шунинг учун иккинчи жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки яхши вазиятлар етарлича бўлди лекин ҳамон ўша холат кузатилмоқда. Ўтган сафар айтиб ўтганимдек марказий футболчиларимиз билан ишладик, анча яхши томонга ўзгариш кузатилди. Ҳужумга ўтиш бўйичаҳам ишлаяпмиз, кейинги ўйинда бунданҳам яхши бўлади

- Ўйин сўнгида Исмоналиев Фарҳод Бекмуродов билан ўрин алмашган ҳолда олдинга ўтиб ҳаракатланди, бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?

- Йўқ, бугунги учрашувдаҳам Усмоннинг ҳатоси билан гол ўтказиб юбордик, шунинг учун сўнги дақиқаларда айбини ювиш мақсадида олдинга ўтиб ҳаракатланди. Бу мени кўрсатман эмасди.

- Ҳозирги кунда сизнинг ёрдамчингиз бўлган мураббийни ёнига яна бир "Андижон" жамоасининг собиқ футболчиларидан ёрдамчи сифатида олишингиз мумкинми?

- Ҳа мумкин, ёрдамчи мураббий керак, ҳозирда шу ҳақида ўйлаб турипмиз.

- Бугунги учрашувда дебют ўйинини ўтказган Жамшид Ҳомидовни иккинчи Бахтиёр Ҳамидуллаев десак бўладими?

- Менимча майдонга тушиб ўйинни бузиб қўймади, қайтанги ўйинни кучайтирди. Бизнинг эътиборимиз асосан ёшларга қаратилган. Раҳбарият томониданҳам ёшларга эътибор бериш кераклиги ҳақида вазифа қўйилган. Яна ёшлар етарлича, буларни кейинги ўйинларда синаб кўрамиз.

Андижон матбуот хизмати


Манба: "Андижон" матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz