Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: “Ўйин бобида ўсишга эришяпмиз”

Андрей Микляев: “Ўйин бобида ўсишга эришяпмиз”

  15.09.2020 22:25
  0
  184
Андрей Микляев: “Ўйин бобида ўсишга эришяпмиз”

“Локомотив” — “Навбаҳор” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.

 - Муҳим 3 очкони қўлга киритдик, жамоа савияси кўтарилмоқда, қайта туғилмоқда десак бўлади. Буни Копадзенинг келиши билан боғлай оламиз. Тушуниб турибсиз, таркибда ёшлар жуда кўп, жамоада авлодлар алмашинуви даври бўлмоқда. Бугун характер кўрсата олганимиздан хурсандман, ўйин бобида ўсишга эришяпмиз, ҳисобни ҳам фойдамизга ўзгартира олдик. Йигитларга раҳмат демоқчиман, улар бугун яхши ўйнашди, ўйин олдидан кийим алмаштириш хонасида берилган кўрсатмаларга қаттиқ риоя қилишди. “Андижон”га қарши ўйиндан кейин ушбу баҳсга қаттиқ тайёрландик, кўрсатмалар ҳам бажарилди. Ғалаба орқали турнир жадвалида бироз бўлса-да кўтарилдик, энди эса тепага кўтарилишда давом этиш керак. Буёғига кўпроқ очколар жамғаришга ҳаракат қиламиз.

 - Жамоа 90 дақиқа мобайнида тинмай прессинг қилди. Мураббийлар штаби футболчиларнинг тез чарчаб қолишидан қўрқмадими?

- Сизга 90 дақиқа туюлади, бироқ бу жуда қийин. Агар ўйинни диққатлик билан кўрган бўлсангиз, дастлабки 15-20 дақиқа мобайнида рақибларга қарши жиддий босим уюштириш вазифасини қўйгандик. Бунча вақт прессинг қилишга бугун захирамиз ҳам торлик қиларди. Бугун турли сабабларга кўра 6 футболчимиз ўйнамади. Бунга қадар захирамиз ҳам бунчалик тор бўлмаганди, шу боисдан ёшларга имкон бердик. Қанча прессинг қилиш керак бўлса, шунча ишладик. Копадзе жуда қувватчан инсон, футболчиларни олдинга ундаб, охиригача бошқариб турди, рақиблар тўп билан бўлиб турган пайтида ўйлашга вақт бермадик. Асосийси, рақиб ярим майдонида ҳам прессинг қила олдик.

 - “Навбаҳор” “Локомотив” учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Клубнинг молиявий ҳолати яхшиланганидан кейин жамоа ютишни бошлади.

- Клубнинг молиявий ҳолати яхшиланганини қаердан билдингиз? Бу ҳақида ҳатто мен ҳеч нима билмайман. Бизда молиявий ҳолат доимо яхши бўлган. Муаммо бўлмаган, муаммо бу пандемия. Карантин даврида кимлардир машғулот қилди, кимлардир қилмади. Тошкентда кўп муаммо бўлди, шаҳар ёпилганида қийналдик, кўчага чиқа олмадик. Бу муаммо. Клубда эса молиявий томонлама муаммо бўлмади.

 - Дилшод Комиловнингўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ёш, иқтидорли футболчи. Ёшлар таркибимиздан асосий жамоага жалб қилдик ва имкон беряпмиз. Зотеев, Ҳошимов кетганидан кейин улар ўйнайдиган жойлар бўшаб қолди, аҳамият берган бўлсангиз, уларнинг ўрнига бошқа футболчилар олиб келмадик. Ёшлар ўйиндан ўйинга кучаймоқда, жамоага мослашмоқда. Бугун эса жамоадаги барчага раҳмат айтаман.

 - Раҳбарият жамоа олдига қандай вазифа қўйган?

- Икки ўйинни ютганимиздан кейин энди ҳар бир ўйинда максимал равишда ҳаракат қилишда давом этамиз. Кападзе учун ҳам мен учун ҳам клубнинг тақдири муҳим. Таркибда кўплаб юлдуз футболчилар бор. Жамоа бундай ҳолатда бўлиб қолмаслиги керак. Ўйин бобида ҳам ҳисоб бобида ҳам олдинга ҳаракатланишимиз керак. Бугунги ўйинда ҳам тўп бир жойда туриб қолмади. Чиройли ўйин кўрдик. Барчага раҳмат айтаман.


Манба: PFC Lokomotiv (UZ)


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz